Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:56

Ўзбек-қозоқ чегарасида иккита пост қайта очилади


Ўзбекистон - Қозоғистон чегарасидаги 2006 йилда ёпилган «Оқ олтин» ва «Малик» автомобиль ўтказиш пунктлари 15 майда очилади.

Газета.uz нашрига кўра, ушбу иккита чегара пунктини очиш бўйича президент Мирзиёев 26 апрель куни махсус қарорни имзолаган.

Фақат енгил автомобиллар ўтишига мўлжалланган М-39 трассасидаги мазкур пунктлар Тошкент ва Самарқанд ўртасидаги қисқа йўлни туташтиради.

Бу пунктлардан юк ташувчи автомобиллар ва тижорат товарларини ортган машиналар ўтиши тақиқланган.

XS
SM
MD
LG