Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:36

Петербургда депортация кутаётган аëлларга Ўзбекистондан ҳужжат юборилмаяпти


Санкт-Петербургдаги Хориж ватандошларини вақтинчалик сақлаш марказида қолаётган 30 яқин ўзбекистонлик аёл ватанига ўз ҳисобидан кетишга розилигига қарамасдан¸ Ўзбекистондан лозим ҳужжатлар келмаëтгани сабабидан¸ тутқунликда қолмоқда.

“Биз ўз пулимизга кетмоқчимиз!”

Бир гуруҳ ўзбекистонлик аёл бир неча ойдан буён Санкт-Петербургдаги Красное Село қўрғонидаги Хориж ватандошларини сақлаш марказида сақланмоқда.

WhatsApp тармоғи орқали Озодликка мурожаат қилган муҳожир аёллар Ўзбекистондан тегишли ҳужжат юборилмаëтгани боис¸ тутқунликда қолаëтганликларини билдирди.

- Бу ерда 30 яқин аёл киши бор. 8-қаватда аёллар, 7-6-5-қаватларда фақат эркаклар ушлаб турилади¸ улар жуда кўп. 30 қиздан 20-25 таси Ўзбекистондан. Аввал бизни квартирадан тутиб олиб келганида: “Ўзимиз чиқиб кетсак бўладими?” саволимизга “10 кун ётиб бериш керак бўлади!”, деганди. Мана келганимга бир ой бўлди. Бу ерда 9 ойлаб ётган қизлар бор, сурхондарёлик ҳомиладор аёл ҳам бор. Лекин бизни юбормаяпти – “Ўзбекистондан даннийлар келсин”, деяпти, деди ўзини Гулчеҳра деб таништирган ўзбекистонлик аёл.

Суҳбатдош Кингиссепский шоссе, 53А манзилида жойлашган бу муассасада маҳбусларнинг доимий босим остида яшаши¸ уларнинг раҳбариятга арз қилишга¸ ҳатто¸ имкони йўқлигини айтади.

Гулчеҳра¸ ўтган йилнинг сентябрида яшаш жойи бўйича қайд муҳлати тугагани боис ноқонуний муҳожирга айлангани ва ижарада турган квартирасининг ўзбекистонлик эгаси полиция чақиртириб, бу ерда турган қизларни тутқунликка топширганини айтади.

Унга кўра¸ тутқунликда қизлар¸ оғир шароитда¸ ҳар кун ўзининг депоратция қилинишини кутиб яшайди:

- Бу ерда устимиздан қарайдиган қирғизистонлик “старший” қиз бўлади. Раҳбарлар келганида “Вопроси есть?” деганида биз ҳеч қайсимиз гапирмаймиз. Чунки “Нима гапларинг бўлса¸ мен ёзиб тушураман!” деган, аммо қилмаяпти. Биров билан урушиб қолса, 4-этажда овқат бермасдан¸ суткалаб қамаб қўядиган жой бор экан¸ ўша ерга тушириб ташлар экан ¸ 2-3 суткалаб оч ушларкан. Шунга қўрқамиз.

Кингиссеп шоссесидаги СУВСИГда 9 ойдан буён ўтирган ўзбекистонлик аёллар бор
Кингиссеп шоссесидаги СУВСИГда 9 ойдан буён ўтирган ўзбекистонлик аёллар бор

Овқатини еб бўлмайди – оппоқ макаронни қайнатиб келади. Ёнига қўйсангиз – ит ҳам емайди! Чой билан шакар қилиб, нон ботириб еймиз. Биз ўзимиз ҳисобимизга билет олиб чиқиб кетамиз, деганмиз. Лекин шунда ҳам бизга хабар келмаяпти. Ҳар куни эрталаб примеркада одам сонини санаб кетади– “Фамилиямизни айтармикан?!”, деб кутиб ўтирамиз. Менинг онам оғир касаллар – мен кетмасам бўлмайди, деди вазиятни тасвирлаб берган Гулчеҳра.

Гулчеҳра бир неча кун олдин Петербургдаги хорижликларни сақлаш марказига ҳужжатлари жойида бўлган 8 нафар ўзбек қизи тутиб келиниб, кеча Тошкентга жўнатворилди, дейди.

Ўзбекистонлик муҳожир аёл изоляторда қолаётган аёл-эркаклар Ўзбекистон паспорт бўлимларидан улар шахсини тасдиқловчи муаяйн шаклдаги маълумотнома етиб келмагунча жўнатилмаётганини ҳам қўшимча қилди.

Озодлик мухбирининг Красное Село изолятори раҳбариятига ўзбекистонлик аёллар масаласида телефон орқали уланиш уринишлари самарасиз қолди - кун давомида гўшакни ҳеч ким кўтармади.

Расмий маълумотларга кўра¸ ҳозирда Кингиссеп шоссесидаги бу муассасада 300 зиёд эркак ва 60 яқин хорижлик аёл сақланмоқда.

Маҳаллий қонунчиликка кўра, СУВСИГларда миграция қонунчилигини бузганларни кўпи билан 2 йил ушлаб туриш мумкин.

XS
SM
MD
LG