Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:15

Истанбул ҳужумчиси Машариповга 40та умрбод қамоқ жазоси сўралди


Янги йил оқшомида Туркиянинг Истанбул шаҳридаги тунги клубда 40 одам ўлимига сабаб бўлган мудҳиш ҳужумни амалга оширгани гумон қилинаётган Абдулқодир Машарипов Истанбул бош прокуратураси ходимлари 40та умрбод қамоқ жазоси, шунингдек қотиллик ҳамда бошқа жиноятлари учун қўшимча 2397 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишни сўрашди.

Бу ҳақда Sabah газетаси хабар берди.

Машарипов ҳужумдан бир неча ҳафта ўтгач, Истанбулдаги Эсенюрт туманида қўлга олинган эди.

У "конституцион тузилмага тажовуз қилиш", террорчилик фаолияти, кўплаб қотилликлар ва қотиликка уринишлар ҳамда ноқонуний қуролларга эгалик қилишда айбланмоқда.

Машариповга ҳукм санаси ҳозирча номаълум.

XS
SM
MD
LG