Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:32

Петербургдаги терактда гумонланаётган уч ўзбекка айблов эълон қилинди, яна бири қидирувда


Фаррух Тожибоев федерал қидирувга берилди
Фаррух Тожибоев федерал қидирувга берилди

Санкт-Петербург метросидаги портлашга алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинганлардан уч нафарига расман террорчилик амали ва портловчи моддани ноқонуний ташиш айбловлари қўйилди.

Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси пресс-релизида билдирилди.

Қўмита хабарида таъкидланишича, Петербургдаги портлашларга алоқадорликда гумонланиб жаъми 10 киши ҳибсга олинган ва қолганларга ҳам яқин келажакда расмий айбловлар қўйилади.

ФСБ эса яна бир қирғизистонлик йигитни портлашга алоқадорликда гумонлаб, федерал қидирувга берди.

Петербургда 3 апрель куни юз берган портлашда 16 киши, жумладан худкуш ҳужумчи экани айтилган Акбаржон Жалилов ҳалок бўлганди.​

Бу ҳақда хабар қилаётган Россия Тергов Қўмитаси матбуот-хабарига кўра, жиноий иш юзасидан жами 10 киши текширувдан ўтказилмоқда.

- Улардан учтаси – Баҳром Эргашев, Иброҳимжон Эрматов ва Муҳаммадюсуф Мирзаалимовларга Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 205 моддаси 3 қисми “б” банди ва 222.1 моддаси 2 қисми асосида айблов эълон қилинди. Қолган гумонланувчиларга ҳам яқин орада айблов эълон қилинади, дея тасдиқлади Озодликка Россия Тергов Қўмитаси расмий вакиласи Светлана Петренко.

Озодлик ўз манбаларидан аниқладики, шу йилнинг 6 апрелида Петербургда қўлга олинган Баҳром Эргашев, Иброҳимжон Эрматов ва Муҳаммадюсуф Мирзаалимов Қирғизистон ва Россия ватандошлигига эга, келиб чиқиши Ўш шаҳридандир.

7 апрель куни Петербургда бўлиб ўтган дастлабки суд жараёнида гумонланган шахсларнинг бирортаси ҳам ўз айбига иқрор бўлмаган ва полиция мусодара қилган портловчи мосламалар уларга тегишли эмаслигини билдирганди.

Петербургда ушланган муҳожирдан 10 нафари терроризмда айбланиши мумкин
Петербургда ушланган муҳожирдан 10 нафари терроризмда айбланиши мумкин

“КоммерсантЪ” газетасига берган интервьюсида Муҳаммадюсуф Мирзаалимовнинг адвокати Дмитрий Куталия унинг ҳимоясида бўлган шахс ҳозир ҳам ўз айбини мутлақо инкор этаётганини маълум қилди.

- Шунчаки, Муҳаммадюсуф керак бўлмаган жойда ўнғайсиз вақтда бўлиб қолган, деди ҳимоячи.

Муҳаммадюсуф Мирзаалимовнинг ўзи суд пайтида ҳибсга олинган квартирада портлашдан атиги 5 кун олдин ижарага тура бошлаганини айтганди.

Махсус хизматлар ҳар бир ушланган муҳожирнинг таниш-билиши ва алоқаларини кўздан кечираётгани хабар қилинди.

Айни айблов 11 май куни терговчилар томонидан Аъзамжон Маҳмудов, Сайфулла Ҳакимов, Дилмурод Муйдиновларга қўйилиши кутилаётгани аниқланди.

Терговчилар Петербургдаги террорчилик ҳужуми юзасидан тергов ишларини давом эттираётганини билдирмоқда.

Портлашда жабрланганлар ҳам сўроқ қилиниб, уларга келтирилган зарарнинг оғирлигини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинлангани маълум бўлди.

Айни пайтда, Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) Петербург портлашларига алоқадорликда гумонланувчи яна бир шахсни қидирувга бергани хабари чиқди. Федерал қидирувга берилган Фаррух Тожибоев метрода худкушлик содир этган 22 яшар қирғизистонлик Акбаржон Жалиловнинг яқин дўсти экани айтилмоқда.

Ошпаз Фаррух Тожибоевни ФСБ қидирувга берди
Ошпаз Фаррух Тожибоевни ФСБ қидирувга берди

Москва шаҳридаги ресторанлардан бирида ошпазлик қилиб келган 1993 йилда Қирғизистонда туғилган Фаррух Тожибоев бундан олдинроқ ҳибсга олинган ака-ука Азимовлар билан бирга, ФСБчиларга кўра, гўё “Жалиловнинг ҳатти-ҳаракатларини бошқариб келган ва боғловчи вазифасини бажариб турган”.

MASHнинг “ВКонтакте” саҳифасидаги хабарига биноан, Фаррух теракт содир этилишидан бироз олдин Санкт-Петербургга кўчиб ўтган.

Error rendering VK.

(Mash-нинг "ВКонтакте"даги саҳифасидан)

Метрога қилинган ҳужум ортидан Тожибоев қаерга йўқолиб қолгани борасида махсус кучлар маълумотга эга эмаслиги ва у террорчилик асосида қидирувга берилгани айтилган.

Эслатиб ўтамиз, портлаш 2017 йилнинг 3 апрелида Петербургнинг “Сенная площадь” – “Технологический институт” метро бекатлари оралиғида содир бўлган. 16 нафар йўловчи (21 апрел куни шаҳар шифохоналаридан бирида 56 яшар Наталья Митрофанова жони узилди), жумладан портлашда айбланаётган Акбаржон Жалилов ҳалок бўлди, юздан зиёди тиббий ёрдамга мурожаат қилди.

Портлаш ортидан Россиянинг турли минтақаларида 40 яқин одам террорчилик, ноқонуний қурол сақлаш ва ИШИДга алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олингани тўғрисида Озодлик хабар берган эди.

Россия матбуоти Санкт-Петербург метросидаги портлаш ижрочиларини ИШИДга алоқадор деб эълон қилганига қарамай¸ бу теракт учун масъулиятни Ал-Қоида террор гуруҳига алоқадор "Имом Шомил батальони" ўз зиммасига олди.

XS
SM
MD
LG