Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:42

Хитой ташаббуси амалга ошса¸ унинг Марказий Осиëга таъсири қандай бўлади?


Хитой президенти ўз ташаббусини тақдим қилмоқда.
Хитой президенти ўз ташаббусини тақдим қилмоқда.

Хитой ҳукумати президент Си Жинпинг ташаббускори бўлган “Бир камар, бир йўл” лойиҳаси асосида “Ипак Йўли” савдо маршрутини тиклашга оид улкан режасини Пекин анжуманига ташриф буюрган 20 дан ошиқ давлат ва ҳукумат раҳбари олдида намойиш қилди.

2013 йилда бошланган ушбу лойиҳа расмий Пекиннинг ўз глобал иқтисодий ва сиёсий таъсирини автомобиль ва денгиз йўллари орқали Европа, Африка ва Осиёга ёйиш таклифи сифатида кўрилади.

Хитой кўз-кўз қилаётган улкан лойиҳа 60 дан ортиқ мамлакатни ўз ичига олади ҳамда тинчлик ва савдо-сотиқни либераллаштиришни жадаллаштирувчи восита сифатида жаҳоннинг учдан икки аҳолиси ва глобал ялпи ички маҳсулотнинг учдан бирини қамраб олиши мумкин.

- Ушбу ташаббуснинг қанчалик мақсадга мувофиқлиги мавҳумлигича қолмоқда, дейди Брюсселда жойлашган Россия, Европа ва Осиё тадқиқотлари маркази эксперти Тереза Фаллон.

Фаллон Озодлик мухбири Карл Шрек билан ушбу савдо ташаббусининг потенциал жуғрофий-сиёсий ва иқтисодий таъсири ва Хитой бу борада амалга ошириши мумкин бўлган ишлар хусусида сўзлашди.

Озодлик: Режалаштирилаётган улкан инвестициялар ва кенг қамровли жуғрофияни ҳисобга олсак, сизнингча, “Бир камар, бир йўл” ташаббуси қанчалик ҳаётий?

Хитойшунос Тереза Фаллон
Хитойшунос Тереза Фаллон

Тереза Фаллон: Ҳатто хитойликлар ҳам ушбу ташаббусни бир хил баҳолаётгани йўқ, баъзилари уни шуҳратпарастлик деб атамоқда... “Бир камар, бир йўл” ташаббуси лойиҳаси ёки қайта номланиши бўйича “Камар ва Йўл” ташаббуси кенг қамровлидир. Эски, муваффақиятли амалга оширилган лойиҳалар ғоя сифатида бир ерга жамланмоқда. Бу улар муваффақиятли амалга оширилиши кафолатидир.

Масалан, Қозоғистонда Россиянинг “Транснефть” компанияси монополиясидан ташқарида биринчи нефть қувури қурилиши қандай амалга оширилганини олиб кўрайлик. Уни қуришга 1997 йили келишилган эди ва бу иш амалга ошди. Қувур уч босқичда қурилди ва Қозоғистондан Хитойга тортилди. Бу иш “Камар ва Йўл” ташаббусининг бир қисми деб ҳисобланмоқда. Ваҳоланки, у ташаббус бошланмасидан, тахминан, ўн йил олдин амалга оширилган эди. Шу тариқа эски ва янги лойиҳалар “Камар ва Йўл” ташаббусига бирлаштирилмоқда ва бу ижобий ғоя бўлиб хизмат қилади.

Озодлик: Ташаббус Марказий Осиё минтақасига қандай таъсир кўрсатиши мумкин?

Тереза Фаллон: Марказий Осиёда Хитой қизиқаётган масалалар, масалан, Ўзбекистондаги уран ва табиий газ қазиб олиш соҳаларига оид хавотирлар мавжуд. Туркман табиий газ қувури қуриб битказилди. Ушбу йирик лойиҳалар амалга оширилиб бўлди.

Руслар хусусий суҳбатлар чоғида "Ипак Йўли" ташаббусидан хавотирда эканини айтади, аммо бошқалар кўз олдида сир бой бермайди.

Темирйўлдаги ўртача тезлик ўта паст бўлгани учун уни созлаш ва бу борада алоқа ўрнатиш минтақа учун жуда фойдалидир,... Хитойнинг ушбу соҳага инвестиция киритиши турли иқтисодиётларни ўзаро боғлаш нуқтаи назаридан самарали бўлиши мумкин. Баъзилар поездлар фақат Марказий Осиё орқали ўтиб, товарларни Европага ташиши, Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётига айтарли фойда келтирмаслигидан хавотирда.

Аммо жойларда амалга оширилаётган айрим лойиҳалар фойда келтириши, киритилаётган баъзи сармоялар эса кутилган фойдани бермаслиги мумкин. Назаримда, йирик лойиҳаларни амалга ошириш сустлашиб қолаётганга ўхшайди.

XS
SM
MD
LG