Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:06

Трамп мусулмон давлатларини экстремизмга қарши коалицияга чақирди


АҚШ президенти Доналд Трамп 50дан ортиқ араб ва минтақа давлати раҳбарлари иштирокида Риёд шаҳридаги саммитда маъруза қилди. Ўз нутқида Трамп мусулмон давлатларини экстремизм ва муросасизликка қарши бирга курашишга даъват қилди. У "исломий экстремизмга" қарши кураш биринчи галда мусулмон олами масъулиятидадир, деб таъкидлади.

АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистонидан бошлаган океан ортига илк сафари чоғида қирол Салмон бин Абдулазиз ҳамда 50дан ортиқ минтақа давлат, ҳукумат раҳбарлари иштирокидаги саммитда қатнашди.

21 май кунги саммитда у мусулмон оламига мурожаат қилди ва Яқин Шарқда "давлатлар коалицияси"ни тузиб, биргаликда "экстремизмни йўқ қилиш"га чақирди.

Нутқида АҚШ президенти тинчлик ўрнатиш йўлида минтақа давлатлари билан аввалги дўстона алоқаларни тиклашини ваъда қилди.

"Бу турли дин, секта ёки цивилизациялар ўртасидаги кураш эмас. Бу инсонлар ҳаётини йўқ қилишга уринган варвар жиноятчилар билан барча динлардаги номусли кишиларнинг бу ҳаётни сақлаш йўлидаги курашидир. Бу яхшилик билан ёвузлик ўртасидаги жанг”, деди Трамп.

Шунингдек, Трамп мурожаатида араб мамлакатлари раҳбарларига “террорчиларни ибодат қилаётган жойларингиздан ҳайдаб чиқаринг!” деб мурожаат қилди.

Ўз мурожаатида Трамп Эронни шиа жангари гуруҳларини молиявий таъминлаш, қуроллантириш ва машғулотдан ўтказишда айблади. Президентга кўра, бу жангарилар минтақада "бузғунчилик ва хаос"га сабаб бўлмоқда.

Саммит кун тартибига "Ислом давлати" (ИД) экстремист гуруҳи ва бошқа экстремистларга қарши курашда араб-ислом мамлакатлари ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик масаласи қўйилди.

Бу - Трампнинг илк чет эл сафаридаги ўта муҳим нутқидир. Доналд Трамп сайловолди кампанияси вақтида мусулмонларга қарши фикрлар билдирди, лавозимини бажаришга киришгандан сўнг асосий аҳолиси мусулмон бўлган бир қанча мамлакат ватандошлари ва қочқинларининг АҚШга киришини вақтинча тақиқлашга уринди.

Муҳими, президент Трамп бу гал “радикал ислом террори” деган жумла ўрнига "исломий экстремизм" жумласини қўллади. Ваҳоланки, сайловолди кампанияси вақтида у ўша пайтдаги президент Барак Обама ва Демократик партия вакиласи бўлган рақиби Ҳиллари Клинтонга ушбу иборани ишлатмагани учун қайта-қайта ҳужум қилган эди.

Трамп Сурия президенти Башар Асадни “инсониятга қарши тилга олиб бўлмайдиган жиноятлари”, Эронни эса Сурияда олти йилдан бери давом этаётган фуқаролар урушини қўллаб-қувватлаётгани учун қоралади.

“Яқин Шарқдаги ақли расо миллатлар Эроннинг барқарорликка путур етказувчи таъсирига барҳам бериш, минтақада кучларнинг барқарор нисбатини тиклаш ва худодан Эрон халқи муносиб бўлган одил ва масъулитятли ҳукуматга эга бўладиган кун тезроқ келишини сўраш учун баҳамжиҳат иш юритиши шарт”, деди президент Трамп.

АҚШ раҳбари Саудия Арабистонидан кейин Исроил, Ватиканга боради, Сицилия оролида бўлиб ўтадиган “Катта еттилик” учрашуви ва Бюрюсселдаги НАТО йиғинида қатнашади.

Саудия Арабистонидан кейин 22 май куни бошлайдиган Исроил сафарида унинг Бош вазир Бенжамин Нетаняҳу билан учрашиб, Қуддус шаҳридаги Йиғи девори ва Яд Вашем Ҳолокост ёдгорлигини зиёрат қилиши режаланган.

XS
SM
MD
LG