Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:36

Россияда 1 июндан хориж ҳайдовчилик гувоҳномаларига чеклов кучга киради


Россия Давлат Думаси чет элдан келиб ишлаётган ҳайдовчиларга
Россиядан ташқарида берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари билан кейинги йил ёзигача ишлашга рухсат берилишини қўллаб-қувватламади.

2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб хориж ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга ҳайдовчиларга давлат транспортида ишлаш тақиқланади.

Россияда ўз юртларида олинган гувоҳномалар билан ҳайдовчилик қилаётган минглаб меҳнат муҳожирлари ишсиз қоладиган бўлди. Ишини давом эттирмоқча бўлганлар эса Россиянинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши зарур.

Россия расмий идоралари мамлакатдан ташқарида берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари билан машина бошқараётган хорижликлар сонига оид аниқ маълумот йўқлигини билдириб келади.

Кузатувчилар транспорт компанияларидаги автобус, маршрут такси ва юк ташувчи машиналарда ишловчиларнинг аксар қисми ҳозирги пайтгача ўз мамлакатларида олинган ҳайдовчилик гувоҳномалар билан “норасмий” тарзда ишлаб келганини гапириб келади.

Москванинг Жануби-ғарбий округидаги транспорт компанияларидан бирида автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлаётган фарғоналик 48 яшар Акбарали корхонасида 100та ҳайдовчидан камида 70тасида хориж ҳайдовчилик гувоҳномаси борлигини айтади.

- Яна “Бўшатамиз!”, деган гаплар пайдо бўлиб қолди.Э, бўшатса бўшатар! Шофёр етишмаганидан 16 соатлаб ишлашга мажбур бўлмоқда! Бизга ўхшаган одам кўп гаражимизда – 70 фоиз ишчи хориж праваси билан. Эртадан 70 таси ишга чиқмади деб ҳисоблайверасиз-да. Яна биргап пайдо бўлди: “Евросиё Иттифоқига қўшилган Қирғизистон, Арманистон, Беларус дан келганларга бу ишнинг аҳамияти йўқ”, деган. Бу ерда фақат Ўзбекистон, Тожикистон, Украина ва Молдова бўлиб қолаяпти тақиқ остида. Булар ишдан четлатилса, қолганлар “усиленний” режимда ишлашга ўтади. Бизни бўшатса – иложимиз йўқ, бошқа иш топамиз! Қани бизсиз ишлаб кўришсин, бир! деди Акбарали.

Акбарали билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:36 0:00
Бевосита линк

Қонун ташаббусчилари – ЛДПР депутатлари чет эллик ҳайдовчилик гувоҳномаларининг тақиқланишига айниқса Марказий Осиёдан келган ҳайдовчиларнинг аксари гувоҳномаларни сотиб олаётгани, маҳаллий йўл ҳаракати қоидаларини билмаслиги билан изоҳлаган эди. 2013 йилнинг июл ойида арманистонлик Грачю Артунян бошқараётган КАМАЗ автомашинаси йўлда кетаётган автобусни уриб кетгани оқибатида 18 йўловчи ҳодиса жойида нобуд бўлгани бу қонуннинг қабул қилинишига туртки бўлди.

Бироқ, Россиянинг йирик транспорт компаниялари эгалари ишчи персоналнинг етишмаслиги шаҳар ва ўлкалардаги йўловчи транспорт билан боғлиқ вазиятни буткул издан чиқариб юборишидан огоҳлантирган ва бу қонуннинг кучга киришини бир неча маротаба кечиктиришга эришган эди.

Қонун қабул қилинишига қарши чиқаётганлар ҳукумат хориж ҳайдовчилари учун гувоҳномаларни алмаштириш тартиб-қоидаларини тўлиқ ишлаб чиқмаганликда айблаб келади.

Айни пайтда, бу қонуннинг қабул қилинишига Россия парламенти – Думада депутатлар орасида қизғин тортишувлар боргани маълум бўлди.

Россия Давлат Думасининг Транспорт ва қурилиш бўйича қўмита аппарати раҳбари Ираклий Асламазов Озодлик билан суҳбатда қонунга ўзгартиш парламент муҳокамасидан ўтмаганини билдирди.

- Эски таҳрирдаги қонун 2017 йилнинг 1 июнидан кучга киради. Ўзгартишни 1 июнгача қабул қилишга улгурмадик. Мен умуман бу муҳлатнинг сурилишига қарши чиққан эдим: нима кераги бор?! Агар ўтган 3 йилда правани алмаштиришга улгурмаган бўлса, охирги бир йилда масала ҳал бўлишига ишонч йўқ. Биласизку, бизда муаммони охирги кунгача қолдириб келиш одати бор. Шу сабабли қонунни жорий қилиш ўрнига кўп маротаба суришдан на ҳожат, деган депутатларда савол юзага келди, деди депутат Асламазов.

Ираклий Асламазов транспорт коллапси юзага келмаслиги, чунки Россияда бугунда 1 миллионга яқин автобус ҳайдовчисидан атиги 11 мингидан сал кўпроғи хориж гувоҳномалари билан эканини қўшимча қилди.

Думанинг Транспорт ва қурилиш бўйича қўмита аппарати раҳбари Ираклий Асламазов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:48 0:00
Бевосита линк

Гап шундаки, 2013 йилда қабул қилинган “Йўл ҳаракати хавфсизлиги” қонуни ва Маъмурий ҳуқуқбузарликлар Кодексининг янги таҳририга биноан, Россияда берилмаган ҳайдовчилик гувоҳнома билан ишлаш тақиғи 2013 йилнинг 8 ноябридан кучга кириши белгиланган. Аммо, транспорт ширкатлари берилган муҳлат давомида ҳайдовчилар ўз ҳужжатларини алмаштиришга улгурмагани борасида бонг ура бошлаган.

Натижада, хорижлик гувоҳномалар билан ишлашга тақиқ муҳлати транспорт компаниялари босими остида 2017 йилнинг 1 июнига чўздирилди.

2017 йилнинг май ойида кўплаб йўловчи ташиш компаниялари эгалари хорижлик ҳайдовчилик гувоҳномалари билан 2018 йил ёзигача ишлашга рухсат берилишини сўраб яна бир бор Россия Давлат Думасига мурожаат қилгани тўғрисида хабар берилган эди. Парламентга киритилган қонун лойиҳаси шу йилнинг 1 июнигача қабул қилиниши кўзда тутилганди.

Хориж ҳайдовчиларига яна бир бор имкон беришдан бош тортган Дума депутатлари юзага келган оғир вазиятда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи транспорт компаниялари эгалари ўзлари қисқа вақт ичида ҳужжатларни алмаштириш масаласини ҳал этишлари лозимлигини таклиф этдилар.

Тожикистонлик 35 ёшли Сардорбек 8 йилдан буён Москвада таксичилик қилади. У 1 июндан қиритиладиган тақиқ энг аввало такси ва маршрут такси ширкатлари ишини тўхтатиб қўйишини гапиради.

- Барча маршруткалар, GETT, Яндекс.Такси, оддий таксиларнинг 75-80 фоизини ўзимизнинг Ўзбекистон ва Тожикистондан келган муҳожирлар ташкил қилади. Мен ўзим ишлайдиган фирмада бирорта рус праваси билан ишлайдигани йўқ! Бу қонун кучга кирганидан кейин Яндекс.такси ва бошқа сариқ машиналар умуман тўхтайди, чунки ҳар бир тўхтатгани учун 5 мингдан ГАИ штраф солади. Боз устига – маршруткалар тўхтайди. 139 маршрут бўйича 80таси ишга чиқмаса қолган 20таси нимага улгуради? ГАИларга кенг имконият очилди. Автобусларни бир бало қилиб ишга туширса бўлади – биринчи навбатда такси ўлади. Айтишга кулгили-ку, буларнинг ҳаммаси тўхтаса бир тасаввур қилинг! деди Сардорбек.

XS
SM
MD
LG