Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:11

Трамп ҳам, Путин ҳам АҚШ демократларини айбламоқда


Россия ва АҚШ президетлари Владимир Путин ва Доналд Трамп 30 май куни Россиянинг ўтган йили АҚШ президенти сайловига аралашгани тўғрисидаги иддаоларни демократлар сайловда ютқазганини оқлаш учун тўқиб чиқарган “уйдирма” ва “сохта хабарлар” деб рад этди.

Путин Франциянинг “Ле Фигаро” газетасига берган интервьюсида Демократлар миллий қўмитасининг ўтган йили интернетга сиздирилган электрон почта ёзишмаларини олиш учун уларнинг серверига бузиб кириш бузиб кириш ва президентликка демократлардан номзод Ҳиллари Клинтонни мушкул аҳволга солиб қўйишга Россиянинг аралашгани тўғрисидаги иддаоларни яна бир карра рад қилди.

Путин бундай иддаоларнинг пайдо бўлишига сабаб «АҚШдаги сайловда ютқазган томоннинг ўзини оқлаш истаги” сабабли пайдо бўлди, дея таъкидлади.

Путиннинг иддао қилишича, АҚШ демократлари Россия ҳақида “уйдирма гаплар” тарқатди, чунки уларнинг “халққа яқинроқ бўлган ва одамлар нимани истаётганини яхшироқ тушунган кишига сайловда ютқазганини тан олгиси келмайди”.

Владимир Путин, Россия президенти:

“Бу уйдирмага, АҚШдаги сайловда ютқазган кишиларнинг Россия қартасини ўйнаш, уни сайловга аралашганликда айблаш билан ўз аҳволини ўнглаб олиш истагига асосланади. Сайловда ютқазган, аммо амалда буни тан олишни, ютиб чиққан киши халққа яқинроқ бўлгани ва халқ нималарни исташини яхшироқ тушунганини тан олгиси келмаяпти. Улар буни эътироф этишни хоҳламаяпти. Улар ўзига ҳам, бошқаларга ҳам бунга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, яхши сиёсат юритганини, ҳар бир ишни аъло даражада бажарганини, аммо кимдир четдан келиб, уларни алдаганини исботламоқчи бўляпти. Лекин бу – бўлмаган гап”.

Кеча Трамп Твиттерда Россия расмий кишилари “АҚШнинг устидан, демократлар сайловда ютқазгани учун ўйлаб топган куракда турмайдиган баҳоналар сохта хабарларга асос бўлаётганидан кулаётган бўлса керак”, деб ёзди.

Жорий ойда АҚШ Адлия вазирлиги ўша иддаоларни ва Трампнинг ёрдамчилари кампания вақтида ва ундан кейин Россия билан тил бириктиргани ёки бириктирмаганини тергов қилиш учун махсус прокурор тайинлаган эди.

Путиннинг Трамп даврида иккала мамлакат ўртасидаги муносабатлар яхшиланишига бўлган умидига терговлар ва ушбу масалага Қўшма Штатларда берилаётган қаттиқ эътибор путур етказди.

Путин зикр этилган интервьюсида Россиянинг аралашуви ҳақидаги айбловлар халқаро муносабатларни беқарорлаштирганини айтди.

Унинг таъкидлашича, Москва учун АҚШда сайлов жараёнига таъсир кўрсатишга интилиш бефойда, чунки кучли президент ҳам Вашингтондаги ҳокимият тузилмасининг Россияга нисбатан нохолис қарашларига барҳам бера олмайди.

Путин Трампнинг сайловолди кампанияси вақтида Россия билан алоқаларни яхшилаш борасидаги кучли истагини у ўз лавозимини бажаришга киришдан сўнг Вашингтон бюрократиясининг ёр бермаслиги йўққа чиқарди, деб айтди ва бу ҳолни Россияга қарши узоқ вақтдан бери давом этиб келаётган антогонизм деб атади.

Шон Спайсер, Оқ Уйнинг матбуот котиби:

“Менимча, бу кўп нарсани англатади. Жаноб Кушнернинг адвокати у Конгресс олдида ўша учрашувлар хусусида билган нарсаларини ўз ихтиёри билан гапириб беришга қарор қилганини, мабодо мурожаат қилинса, ҳар қандай тергов масаласида худди шундай йўл тутишини айтди”.

Россия раҳбари, мен Трампнинг сайлов кампанияси вақтида, демократларнинг электрон почталарини бузиб кириш ортида исталган одам турган бўлиши мумкин, лекин Россия эмас, деган гапига қўшиламан, деб айтди.

Аммо январь ойида Трампнинг энди иш бошлаётган штаби бошлиғи, Трамп “Россиядаги идоралар” Демократлар партиясига ҳужумлар ортида турган бўлиши “фактини қабул қилади”, деб айтган эди.

Путинга кўра, Вашингтондаги Трамп билан Россия ўртасидаги алоқаларга қизиқиш пировардида сўнади ва муносабатлар яхшиланишига ёрдам беради.

XS
SM
MD
LG