Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:18

Мирзиёевнинг навбатдаги қарори маданият ва санъатга бағишланди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 май куни имзолаган “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор билан махсус Дастур қабул қилинди.

Қуйидаги вазифалар Дастурнинг асосий йўналишлари сифатида белгилаб қўйилди:

маданият ва санъат муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш борасидаги қонунчиликни такомиллаштириш. Жумладан, музейлар ва театрлар фаолиятини такомиллаштириш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. Моддий маданий мерос ва археология объектларини муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш механизмларини янада такомиллаштириш;

маданият ва санъат муассасалари, театрлар, музейлар, бадиий жамоалар, маданият ва аҳоли дам олиш масканлари, маданият ва истироҳат боғлари фаолияти, моддий-техник базаси ҳолатини атрофлича ўрганиш, уларни таъмирлаш ва зарур жиҳозлар, мусиқа асбоблари билан таъминлаш, самарали ижодий фаолият учун қулай шарт-шароитлар яратиш. Ўзбек миллий рақс ва хореография санъатини янада ривожлантириш, маданият ва санъат ривожига катта ҳисса қўшган таниқли санъаткорлар, жаҳон миқёсидаги нуфузли кўрик-танловларда юқори ўринларни эгаллаган ёшларни моддий қўллаб-қувватлаш;

ёшларни санъат масканларига, хусусан, театр ва музейлар, концерт томошаларига мунтазам жалб этиш, ўзбек ва жаҳон маданиятининг энг сара намуналаридан баҳраманд этиш орқали уларнинг маънавий-ахлоқий, эстетик диди ва маданий даражасини янада юксалтириш. Маданият ва истироҳат боғлари ҳудудида “Нуронийлар маскан”ларини ташкил этиб, фахрийларнинг маданий дам олишлари учун зарур шароитлар яратиш;

“Сени куйлаймиз, замондош!”, “Дебют” каби театр санъати кўрик-фестиваллари самарадорлигини ошириш орқали буюк сиймолар, замонамиз қаҳрамонлари образи, бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларини акс эттирган, бадиий юксак саҳна асарларини яратиш. “Баҳор нафаси” халқаро санъат фестивали, “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали, “Ёшлик баҳори” республика ёш опера ижрочилари фестивали сингари тадбирлар, турли халқ сайлларини ташкил этиб, уларга хорижий сайёҳларни кенг жалб этиш;

маданият ва санъат йўналишидаги таълим муассасаларининг малакали кадрлар ва мутахассисларга бўлган талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, бу борада кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш, замонавий илғор тажрибалардан фойдаланиш, дунёнинг машҳур мусиқачилари, бастакорлари иштирокида ижодий учрашувлар, маҳорат дарслари ташкил этиш, маданият ва санъат йўналишидаги таълим муассасаларини ўқув дастурлари ва ноталар, ўқув қўлланма ва дарсликлар, илмий-методик адабиётлар билан таъминлаш;

Ўзбекистоннинг юксак маданияти ва санъатини халқаро майдонда янада кенг тарғиб этиш, халқаро кўрик-танлов ва фестивалларда мамлакатимиз вакилларининг иштирокини кучайтириш, Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали нуфузини янада ошириш, бошқа турли тадбирларда чет эллик маданият ва санъат намояндалари кенг қатнашишларини таъминлаш, халқаро илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланиш.

XS
SM
MD
LG