Линклар

Шошилинч хабар
29 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:04

Ташқи ишлар вазири мамлакатдаги ва чет элдаги ватандошлар билан мулоқот ўтказади


Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов

Абдулазиз Комилов Ўзбекистондаги ва хориждаги ватандошлар саволларига 5 июл куни Тошкент вақти билан соат 14.00 дан 16.00 га қадар жавоб беради. Видеоконференция шаклида бўлиб ўтадиган тадбирда Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ва бош консулхоналари раҳбарлари иштирок этади.​

Бу ҳақда хабар қилган ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, вазирнинг ватандошлар билан мулофоти Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан эълон қилинган “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да белгиланган топшириқларни амалга ошириш доирасида ўтказилмоқда.

“Мулоқот доирасида Ўзбекистон ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари қаршисида ватандошларимизнинг ТИВ фаолияти билан боғлиқ долзарб муаммолари кўриб чиқилади”, дейилган ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Ташқи ишлар вазирлигига тўғридан тўғри мурожаат қилиш имконига эга бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари матн, аудио ва видео кўринишдаги ўз саволларини Вазирнинг виртуал қабулхонасига, мулоқот@тив.уз расмий электрон манзилига, шунингдек, ТИВнинг “Фейсбук”даги расмий саҳифаси ва “Телеграм”даги каналга олдиндан жўнатишлари мумкин.

ТИВ матбуот хизматининг огоҳлантиришича,“аноним хатлар, одобсизлик мазмунидаги мурожаатлар (уятсиз ёхуд ҳақоратли иборалар, мантиқ ва маъноси бўлмаган таклифлар ва бошқалар), мурожаат матнида тушунарсиз қисқартиришлар мавжуд бўлган, таркибида аниқ аризалар, шикоятлар ёки таклифлар бўлмаган мурожатлар кўриб чиқилмайди”.

Мурожаатлар 2017- йил, 5июл, Тошкент вақти билан соат 16.00гача қабул қилиниши айтилди.

XS
SM
MD
LG