Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:30

ЖЧ-2018 саралаш: “Эронга қарши тарихий учрашувда бизга фақат ғалаба керак”


\
\

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионати 3-босқич саралаш беллашувларининг 8-тур учрашувини Эрон жамоасига қарши ўтказади. Икки рақиб миллий терма жамоа ўртасидаги ўйин 12 июн куни Теҳрондаги “Озодий” стадионида бўлади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланади.

Мазкур ўйин ҳар икки жамоа учун муҳим. Агар, Ўзбекистон Эронни мағлуб этолса, Россияда 2018 йилда бўладиган футбол бўйича жаҳон биринчилигида қатнашиш имкониятини оширади.

Эрон ғалаба қозонса мазкур жамоа муддатидан илгари жаҳон чемпионатига чиқади.

Ўтказилган 7-тур учрашувлар ортидан ЖЧ–2018 турнири саралаш босқичи “А” гуруҳида Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Жанубий Корея 13 очко, Ўзбекистон 12 очко билан мос равишда 2–3 ўринларни эгаллаб турибди.

Гуруҳдаги 4–6 ўринларни эса тегишли равишда Сурия (8 очко), Хитой (5 очко) ва Қатар (4 очко) эгаллаган.

2018 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатига Россия мезбонлик қилади.

Ўзбекистонлик футбол соҳасидаги мустақил журналист Бобомурод Абдулла Ўзбекистон-Эрон ўйини олди тахминлари билан ўртоқлашди.

“Албатта, Эрон билан тарихий учрашувда Ўзбекистон ғалаба қозониши керак. Фақат ғалаба керак Ҳозир ишқибозлар шу ғалабани интизорлик билан кутишмоқда. Фақат ғалаба. Бошқа натижа жамоанинг Москвага бориб музқаймоқ еб келиш орзусини чиппакка чиқариши мумкин”, - дейди Бобомурод Абдулла.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:28 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG