Линклар

Шошилинч хабар
29 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:33

Абдулазиз Карим Ўзбекистон чегара хизматчисини "халқ душмани" деб атади


Абдулазиз Карим
Абдулазиз Карим

Туркияда яшаётган ўзбек санъаткори Абдулазиз Карим ижтимоий тармоқлар орқали видеочиқиш қилиб, Ўзбекистон чегарачисини “халқ душмани” деб атади. 44 яшар санъаткорнинг айтишича, унинг бундай чиқишига исми аниқланмаган Ўзбекистон чегарачисининг "ноқонуний хатти-ҳаракатлари сабаб бўлган".

"Сен ҳақиқий халқ душманисан!"

Абдулазиз Каримнинг даъво қилишича, ўзбек чегарачиси унинг Туркиядан Ўзбекистонга қайтган отаси Сирожиддин Каримовни 10 июнь куни Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан давлат чегарасидаги эл орасида "Черняевка" деб аталадиган "Ғишткўприк" назорат-ўтказиш масканида ҳибсга олган.

- 76 га кирган отамга шпионаж, чегарани бузиб ўтиш бўҳтонлари билан иддао қилинди. Ва кечга томон РОВДнинг панжарали машинасига солиниб, милицияга таслим қилинди, - дейди Абдулазиз Карим ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода.

Абдулазиз Каримнинг айтишича, отаси Зангиота туман ички ишлар бўлимига олиб борилган.

Ички ишлар ходимлари отасини тергов қилиш чоғида унга нисбатан жиноий иш очилишини маълум қилиб, паспортини олиб қўйган.

- Мен шу ўринда чегарачига савол бермоқчи эдим: сен қайси виждон билан рўзаи рамазон кунлари 76 га кирган қари инсонга шунақа туҳмат, бўҳтон қиласан?.. Нима унинг айби Абдулазиз Каримнинг отаси бўлганими? Бўлмаса, ана 2- синфда ўқийдиган қизим бор, униям бориб қамагин, - дейди Абдулазиз Карим. - Сен ҳақиқий халқ душманисан!

Абдулазиз Карим Ўзбекистон чегарачиларини "халқ душманлари" деб атади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:36 0:00

Чегарачилар муомаласи

Озодлик билан суҳбатда Абдулазиз Карим отасининг нима учун ҳибсга олингани тафсилотини билмаслигини билдирди.

Сирожиддин Каримов сўнгги икки йил давомида Туркиянинг Истанбул шаҳрида истиқомат қилаётган ўғлининг ёнида бўлган.

Абдулазиз Карим яқинлари унинг отасига нисбатан чегарани ноқонуний кесиб ўтиш гумони билан жиной иш қўзғатилганини айтди.

Ички ишлар ходимлари, шунингдек, Сирожиддин Каримовни муддати ўтиб кетган чиқиш визасидан фойдаланишда айблаганлар.

Уларга кўра, Зангиота туман ички ишлар терговчиси Сирожиддин Каримовдан маҳалла қўмитасидан характеристика ва яшаш жойидан маълумотнома келтиришни сўраган.

Озодлик Зангиота туман ички ишлар бўлимидан ҳодиса юзасидан изоҳ ололмади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари чет элларда узоқ муддат қолиб кетган ватандошларни изчил текширувдан ўтказмоқда.

Яқин Шарқ давлатлари, айниқса Туркиядан келганлар батафсил текширилади​.

Абдулазиз Карим Тошкентга қайтган ота-онасининг "ҳозирда ниҳоятда тушкун ҳолатда" эканини айтди.

- Бундай муомала биргина менинг ота-онамга қилинаётгани йўқ. Жуда кўпчиликка қилинади. Шуни жаноб президент эшитиб-кўриб иш олиб борсалар жуда яхши бўларди, - деди Абдулазиз Карим.

Абдулазиз Карим билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:36 0:00
Бевосита линк

Абдулазиз Карим ижтимоий тармоқларда

Абдулазиз Карим ижтимоий тармоқларда илк бор баёнотлар билан чиқаётгани йўқ.

Май ойи бошида Озодлик билан суҳбатда санъаткор президент Мирзиёевни мухолифатни парламентга киритишга чақирган эди.

Абдулазиз Карим: Мирзиёевга тавсиям, мухолифатни парламентга киритсин
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:23:49 0:00

Абдулазиз Карим 90-йилларда "Қурбон бўламан" қўшиғи билан Ўзбекистонда энг таниқли хонандалардан бирига айланди.

Кейинчалик Абдулазиз Каримнинг Яссавий ғазалларига басталаган куйлари халқ орасида шуҳрат топди.

У барча қўшиқларини ўзи басталаган саноқли ҳофизлардан ҳисобланади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдулазиз Карим қўшиқлари Ўзбекистонда тақиқлаб қўйилиши ортидан 2015 йил май ойида Туркияга чиқиб кетди.

Озодлик билан суҳбатда Абдулазиз Карим Ўзбекистонда Давлат телевидениеси, “Ўзбекнаво”, Маданият вазирлигидаги баъзи мулозимлар қўшиқчилар олдига тўсиқлар қўйиш билан шуғулланишини айтиб, уларни порахўрликда айблаган эди.

Орадан бор-йўғи 10 ой ўтиб, Туркия ватандошлигига лойиқ, деб топилди.

2015 йил охирида бастакор-ижрочи таниқли ўзбек шоири ва мухолифат арбоби Муҳаммад Солиҳниннг "Ғариб дарахт" шеърини қўшиқ қилди.

Абдулазиз Каримнинг унвонлари 2016 йил май ойида Ўзбекистон ҳукумати қарори билан бекор қилинди.

Бунга хонанданинг Туркия ватандошлигини олгани сабаб қилиб кўрсатилди.

Ўзбекистондаги FM радио ва телеканаллари Абдулазиз Каримнинг қўшиқларини эфирга бермаслик бўйича кўрсатма олишган.

XS
SM
MD
LG