Швейцария прокуратураси Жаҳон футбол федерацияси ФИФАдаги коррупция ҳолатларини текширмоқда.
Швейцария бош прокурори Микаэль Лаубер ФИФА ва футбол бўйича жаҳон чемпиионатлари билан боғлиқ коррупция ҳолатларига доир 25та тергов ишини олиб бораётганини билдирди.
Лекин у айнан қандай ишлар тергов қилинаётгани ҳақида айтмади.
Лаубер, шунингдек, Россия ҳамда Қатар ютиб чиққан 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионатларини ўтказиш бўйича танловлардаги қоидабузарлик эҳтимоли билан ҳам шуғулланмоқда.
Прокурорнинг айтишича, у ҳозиргача пулларни ноқонуний ўтказиш билан боғлиқ 178та ўтказмалар ҳақида маълумотга эга.