Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:26

Тугатиладиган Боровский коллежи ўрнида МХХ мактаби очилиши режаланмоқда


Тошкентдаги Боровский номидаги тиббиёт коллежи
Тошкентдаги Боровский номидаги тиббиёт коллежи

Тошкентдаги Боровский номли тиббиёт коллежи тугатилади ва у жойлашган бинода МХХ мактаби иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда айни тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасур Иброҳимов калтаклаб ўлдирилганидан сўнг бошланган тафтиш гуруҳи аъзоси Озодликка маълум қилди.

Унга кўра, Боровский номли тиббиёт коллежининг тугатилиши ҳақида узил-кесил қарорга МХХ хулосасидан сўнг келинган:

- Коллеж ëпилиши ҳақидаги қарорга вазиятни ўрганган МХХ хулосаси асос бўлди. Юзлаб ҳужжатлардан иборат бу хулосада коллеждаги сурункали муаммо ва инцидентлар ҳақида маълумот бор. Яъни Иброҳимов ўлдирилганига қадар ҳам коллеж системали муаммолар ичида қолган. Байроғини йўқотган полк расформирование бўлгани каби номига доғ туширган Боровский коллежи тугатилади. Ҳукм қатъий ва шикоятга ўрин йўқ¸ - деди мулозим.

Махсус тафтиш гуруҳи аъзоси Боровский номли тиббиёт коллежи биноси тақдирига ҳам қисман ойдинлик киритди:

- Бино Тошкент марказидаги Шаҳрисабз кўчасида жойлашган. Амир темур ҳиëбонига яқин элитний жой. Бино ҳозирча Олий таълим вазирлиги тасарруфида қолади. Айни пайтда бинонинг келажакда бошқа йўналишдаги таълим даргоҳи сифатида фойдаланиши ҳақида раҳбарият тавсияси бор. Бино келаси ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон МХХ ëш кадрларни тайëрлаш ва қайта малака ошириш мактаби сифатида фойдаланиши борасида режа бор¸ - дейди мулозим.

Бинога эгалик

Коллеж биноси куч-ишлатар тизим тасарруфига ўтишини Озодлик билан суҳбатлашган Ўзбеккистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининмг коллежлар ишини мувофиқлаштирадиган маркази мулозими ҳам тасдиқлади.

Унга кўра¸ Боровский тиббиëт коллежининг ëпилиши борасида сўнгги сўзни МХХ зобитлари айтган:

- Боровский номидаги тиббиёт коллежида ўқувчи Жасур Иброҳимовнинг калтаклаб ўлдирилганидан сўнг бошланган тафтиш гуруҳида коллежни ëпиш ҳақида фикр йўқ эди. Бундан ўн кун олдин 174-К рақамли буйруқ билан коллеж раҳбариятини ишдан бўшатиш билан масалага нуқта қўйилган эди. Коллеж директори Лутфи Юсупова ва унинг икки зами Ҳилола Бўрихўжаева ҳамда Вазира Ҳасанова ишдан ҳайдалди. Вақтинча раҳбар Гулчеҳра Олимовага тавсиялар берилди. Аммо 14 июн куни Жасур Иброҳимов ишини ўрганаëтган СНБ гуруҳи коллеж тугатилиши зарурлигини асослаган папкани комиссияга тақдим қилди¸ - дейди мулозим.

Унга кўра¸ МХХ тақдим қилган папка ичида тиббиëт коллежи таназзулини фош қилувчи материаллар ҳам бўлган:

-Папка коллежда йиллардан бери давом этаëтган порахўрлик¸ уруғ-аймоқчилик ва маиший бузуқлик каби холатлар акс этган ҳужжат¸ фото-видео ëзув исботларидан иборат эди. Папка ичидаги ҳужжатлар билан танишган гуруҳ Боровский номидаги тиббиёт коллежини бошқаларга ўрнак сифатида ëпишга қарор қилди. Бу қарорга МХХ ҳужжатлари асос бўлди¸- дейди мулозим.

Талабалар ҳафа

Ўқув масканининг тугатилиши ҳабари коллеж ўқувчилари тарафидан нохуш қабул қилинди.

Коллеж ўқитувчиларидан бири Озодлик билан суҳбатда бу ҳолатни "Бургага аччиқ қилиб кўрпа куйдириш" деб атади.

Ўқитувчининг айтишича, битта талаба норозилик тадбири сифатида ўзини коллеж томидан ташлаб ўлдирмоқчи бўлганида тўхтатиб қолинган.

Коллеж битирувчилари қасамëд қилмоқда
Коллеж битирувчилари қасамëд қилмоқда

Коллеж тугатилади

Тошкентдаги Боровский номли тиббиёт коллежининг ўқитувчилари 15 июнь куни фавқулодда мажлисга чақирилиб, коллеж ёпилиши мумкинлиги ҳақида оғзаки огоҳлантирилган.

Озодлик билан гаплашган ўқитувчи коллежнинг ёпилиб, ўқувчиларнинг бошқа коллежларга тарқатиб юборилиши эҳтимоли борлигини, лекин бу ҳақда ҳали расмий буйруқ чиқмаганини таъкидлади.

Боровский номидаги тиббиёт коллежидаги текширувлар ўқувчи Жасур Иброҳимовнинг калтаклаб ўлдирилганидан сўнг бошланган эди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг исми сир қолишини сўраган мулозимларидан бирининг ўтган ҳафта Озодликка айтишича, тиббиёт коллежини ёпиш тўғрисида, мажлислардан бирида, шахсан президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзи кўрсатма берган:

Бизнинг билишимизча, Жасур Ибрагимовнинг ўлими ҳақидаги воқеа президентнинг ўзига етиб борган. Ўтказилган мажлислардан бирида шу ҳақда гап бўлган. Президентнинг ўзидан коллежни ёпиш ҳақида топшириқ бўлган. Лекин ҳозирча ҳеч қандай расмий ҳужжат йўқ. Қачонки Вазирлар Маҳкамасидан бу ҳақда буйруқ келса, кейин ҳаммаси аниқ бўлади. Бу ҳукуматнинг қандай қарор қабул қилишига боғлиқ”, деди вазирлик мулозими. Лекин у Президент бу гапни айнан қачон ва қайси мажлисда айтганига аниқлик киритмади.

Мулозимнинг айтишича, агар коллежни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинса, 2- ва 3- курс ўқувчилари шаҳардаги бошқа тиббиёт коллежларига тарқатилади.

Талабанинг ўлими

Боровский номидаги тиббиёт коллежининг ўқувчиси Жасур Иброҳимов жорий йилнинг 3 май куни ўз курсдошлари томонидан калтакланган.

Кейин эса 5 марта жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказиб, жорий йилнинг 1 июн куни оламдан ўтганди.

Калтаклаб ўлдирилган талаба Жасур Иброҳимов
Калтаклаб ўлдирилган талаба Жасур Иброҳимов

Ҳозирда жиноятга алоқадор шахслар доирасини аниқлаш юзасидан тегишли тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши юзасидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан шахсан назоратга олинди.

Прокуратура маълумотига кўра, Иброҳимовни ўласи қилиб калтаклаган олти ўқувчидан бири ҳибсга олинган.

XS
SM
MD
LG