Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:12

Қозоғистон пойтахтидаги аэропорт Нурсултон Назарбоев номига ўзгартирилди


Нурсултон Назарбоев
Нурсултон Назарбоев

Қозоғистон пойтахти ҳокимияти қарорига кўра, Остона Халқаро Аэропорти мамлакатни узоқ йиллардан буён идора этиб келаётган президент Нурсултон Назарбоев номига ўзгартирилди, дея хабар берди Қозоғистон давлат матбуоти.

"Казахстанская Правда" газетасида 21 июнда нашр этилган мақолада Остона Халқаро Аэропорти номини ўзгартириш ҳақидаги қарор дарҳол кучга киргани таъқидланади.

Қозоғистон минтақада ривожланган мамлакат тимсолида кўринишга интилаётган бир пайтда Назарбоев шахсига сиғиниш сўнгги йилларда янги босқичга кўтарилмоқда.

Ҳозиргача Қозоғистондаги миллий университет ва қатор мактаблар мамлакатни деярли 30 йилдан буён идора этиб келаётган Назарбоев номига ўзгартирилган.

Назарбоевнинг бир нечта ҳайкали ҳам барпо этилган.

Остона Халқаро Аэропортини Назарбоев номига ўзгартириш ҳақидаги таклифлар 2009 йилдан буён илгари сурилаётганди.

Шу йил бошида Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон президенти Ислом Каримов номига ўзгартирилган эди.

XS
SM
MD
LG