Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:48

Туркияда икки бошпана изловчи Ўзбекистонга "махфий тарзда" бериб юборилди


Туркиянинг Истанбул шаҳрида икки ўзбекистонлик қочқин, яқинларининг Озодликка маълум қилишича, 22 июнда Ўзбекистонга "махфий тарзда" бериб юборилган. 38 ёшли Эркин Авазов ва 34 ёшли Абдулла Эрматовлар радикал исломий гуруҳларга алоқадорликда гумонланиб икки ой аввал ҳибсга олинганди. Улар Ўзбекистон сўрови асосида экстрадиция этилган.

Яқинларига кўра, икковлон шу йилнинг апрел ойида Истанбулнинг Пендик мавзесида турк полицияси ўтказган аксил-террор рейдлари пайти ҳибсга олинган.

Улар Ўзбекистонда диний экстремизм айблови билан қидирувда бўлган.

Асли Қашқадарёдан бўлган Эркин Авазовнинг ҳозирда Туркияда қолган рафиқаси Озодлик билан суҳбатда эрининг ҳеч қандай диний-радикал гуруҳларга алоқаси бўлмаганини айтди.

- Икки болам билан Туркияда қолдик. Хўжайнимни ҳеч қанақа гуруҳларга алоқаси йўқ эди. Шу ерда савдогарчилик қиларди. Икки ой аввал бизни районимиздаги рейдлар пайти полиция ушлаб, ҳужжати йўқлиги учун олиб кетганди. Энди Ўзбекистонга махфий тарзда бериб юборибди, - дейди Эркин Авазовнинг исми сир қолишини истаган рафиқаси.

Эркин Авазов Туркияга 2014 йилда рафиқаси ва икки фарзанди билан Россиядан кўчиб келган.

Турмуш ўртоғи тирикчилик учун улар Ўзбекистондан Россияга, кейин Туркияга келишга мажбур бўлганини айтди.

- Мен беш йил аввал Россияга кетганман. Хўжайиним мендан олдинроқ кетганди. Тирикчилик учун. Ўзбекистондалигимизда ҳеч ким бизга индамаган. Кетганимиздан кейин уйимизга бизни сўраб келишган. Қидирувга беришган экан. Ҳозир мен Ўзбекистон раҳбариятидан турмуш ўртоғимни қамамасликларини сўрайман, - дейди Ўзбекистонга экстрадиция қилинган қочқиннинг рафиқаси.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:55 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистонга экстрадиция қилинган иккинчи қочқин Абдулла Эрматов ҳақида Озодлик маълумотга эга эмас.

Туркия Миграция хизмати мулозими ўзбек қочқинларининг экстрадиция этилгани ҳақида маълумот беролмаслигини айтди.

Туркия "халқаро мажбуриятларни менсимай қўйди"

Туркияда қочқинлар иши билан шуғулланувчи туркиялик юрист Иброҳим Эргулнинг таъкидлашича, икки қочқиннинг ўлим ва қийноққа солиниши хавфи бўлишига қарамай Ўзбекистонга бериб юборилиши қонунларнинг яққол бузилганидан дарак беради.

- Бу экстрадиция - қонунга зид, лекин бериб юборишди. Қочқинларни кейинга тақдири бизга номаълум. Туркия Европа Иттифоқидан узоқлашар экан халқаро мажбуриятларни менсимай қўйди. Нафақат Ўзбекистондан, балки бошқа давлатлардан келган қочқинлар учун ҳам хавфли мамлакатга айланяпти, - дейди Эргул.

Ўзбекистон ҳукуматига яқин манбанинг айтишича, Туркиядаги қочқинларнинг бериб юборилиши Тошкент ва Анқара ўртасидаги ўзаро алоқаларни илитиш йўлида қилинаётган амалдир.

Президент Ислом Каримовнинг ўлими билан Ўзбекистон бир маънода минтақа давлатлари, шунингдек, Туркия учун ҳам очила бошлади.

Туркия билан муносабатлар илиқлашиб, Ўзбекистондан қувилган турк ширкатларининг қайтиши учун умидлар пайдо бўлди.

Туркия Ўзбекистон фуқаролари учун виза режимини бекор қилганидан буён ўзбек қочқинлари учун қулай мамлакатга айланган.

Турк ҳуқуқбонларига кўра, биргина Истанбулнинг ўзида бир неча минг ўзбекистонлик қочқин бор.

Туркиядан ўзбек қочқинларининг Тошкентга экстрадиция қилиниши илк холатдир.

XS
SM
MD
LG