Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:58

Нукуслик Эрбўлат: Гей бўлганим учун ишдан бўшатишди...


Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида яшовчи 23 ёшли Эрбўлат Ўзбекистонда ўзи мансуб бўлган жинсий озчилик вакилларига нисбатан тоқатсизлик ва камситишлар туфайли ишидан ҳам айрилганини билдирди. Нукус шаҳридаги шифохонада массажчи бўлиб ишлган Эрбўлат бош врач уни гей бўлгани учун ишдан бўшатганини айтди.

Озодлик билан суҳбатда Эрбўлатжинсий ориентацияси сабаб ишдан бўшатилгани, ҳозирда айни сабабга кўра иш топа олмаётганини гапириб берди.

- Бош врачимиз мен гей эканим ҳақидаги иқроримни билиб қолган. Шуни рўкач қилиб, "бизни шарманда қилиб юрибсан, бизга сендай гейлар керак эмас, аризангни ёз", деди. Ёзиб беришга мажбур бўлдим. Шундан буён ишсизман. Ҳеч қаерга олишмаяпти, - дейди Эрбўлат.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:29 0:00
Бевосита линк

Озодлик Эрбўлат ишлаган Нукусдаги касалхонага боғланди. Касалхона кадрлар бўлими мулозими уни ҳеч ким бўшатмагани, ўз аризасига биноан кетганини айтди.

Ўзбекистонда гей ва лесбиянларга нафрат билан қараш ҳали ҳам кучли, жинсий ориентацияси сабаб уларнинг мунтазам камситилиши одатий холдир.

Бундан ташқари ушбу мамлакатда гомосексуализм жиноят даражасига кўтарилган.

"Гомосексуализм ўзбеклар учун жирканч"

Ўзбекистон Жиноят Кодексида "бесоқолбозлик" сифатида таснифланган гомосексуализм ўртача оғирликдаги жиноят саналади ва гомосексуализм билан шуғулланган фуқаролар 3 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинишлари мумкин.

Ўзбекистонда гомосексуалистлар жамоат нафратидан қўрққани боис¸ ўз жинсий ориентацияларини очиқ айта олишмайди.

-Бу ерда яккаланиб қолганман. Жинсий ориентациям сабабли ҳамма устимдан кулади, мазаҳ қилади. Лекин, бундай қараса гомосексуалист одамлардан кўра бошқаларни қўлидан кўп жиноятлар қилиняптику. Уларни ҳеч ким ёмонламайди. Гомосексуалистларни бутунлай қоралаб ташлаш нотўғри, -дейди Эрбўлат.

Ўзбекистоннинг аввалги президенти Ислом Каримов ўз чиқишларидан бирида “гомосексуализм ўзбеклар учун жирканч” деб таъкидлаган эди.

XS
SM
MD
LG