Линклар

Шошилинч хабар
20 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:01

Вазир АҚШда яшаётган ўзбеклар билан Мирзиёевнинг учрашувини уюштирмоқчи


Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов Америка Қўшма Штатларидаги ўзбекистонликларга Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасига орқали мурожаат қилди.

Инглиз тилидаги мурожаатида Шерматовжорий йил сентябрида БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун АҚШга қиладиган сафари давомида бу мамлакатда яшаб турган ўзбекистонликларнинг ЎЗбекистон Президенти билан учрашувини ташкил қилиш ниятини билдирган.

"1999 йили бизлар АҚШда таҳсил олаётганимизда Биринчи Президентимиз билан учрашувимиз ажойиб бўлган эди. Шундай экан, биз шунга ўхшаш учрашувни ташкил қила олганимизда, бу ўша ерда истиқомат қилиб келаётган фуқароларимиз учун ажойиб, ёдда қоладиган воқеа бўлар эди, деган фикрдаман”, деб ёзган Шерзод Шерматов. (таржима кун.узники)

Вазир учрашувни ташкил қилиш учун АҚШда яшаётганлардан ёрдамсўраган.

“Бунинг учун менга иштирокчилар рўйхатини шакллантиришда кўмак берадиган кўнгиллилар керак (исм-шарифлари, лавозими, алоқа қилиш учун маълумот). Агар биз мазкур учрашувга қизиқиш билдирган,у ерда яшаётган кўплаб таниқли ўзбеклар рўйхатини туза олсак (масалан, олимлар, профессорлар, докторлар, тадбиркорлар, халқаро ташкилотлардаги юқори лавозимли мулозимлар ва бошқа муваффақият қозонган ўзбеклар ва албатта талабалар), мен бу ҳақда Президент девонига маълум қилишга уриниб кўрар эдим”, - деб ёзган Шерзод Шерматов.

XS
SM
MD
LG