Ўзбекистонлик психолог ва ëзувчи Маҳмуджон Йўлдошев "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси ўзбекистонлик хонанда Тоҳир Содиқовни “давлат тадбирларини менсимаганлиги” учун лицензиядан маҳрум қилинганини “адолатсизлик”, деб атади.
Суҳбатдош фикрига кўра¸ Ўзбекистон ҳукумати “тақиқ йўлидан борса, фақат акс таъсир ҳосил бўлади”
- Тақиқланган мева ширин бўлади¸ деган гапни мен психолог сифатида яхши биламан¸ дейди суҳбатдош.
Йўлдошев мавзуни давом эттириб¸ Ўзбекистонда кўриш тавсия қилинмайдиган фильмлар рўйхати тасдиқланганига ҳам салбий муносабат билдирди.