Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:49

Қодиров гейларни шайтонлар деб атади


Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров гейларни шайтонлар деб атади. АҚШнинг HBO каналига берган суҳбатида Қодиров “гейлар бизда йўқ, бор бўлса олиб кетинг”, деб айтди.

Қодиров гейларни шайтонлар дер экан: “Улар одам эмас, Аллоҳни қаҳрига учраганлар, узоқроққа олиб кетинг”, деди.

Россияда чиқадиган "Новая газета" апрел ойида Шимолий Кавказда икки нафар гей ўлдирилгани ҳақда хабар берган.

Чеченистон раҳбарияти бу хабарни рад этганди. Франциядаги гейлар ҳуқуқлари учун курашувчи учта ташкилоти Чеченистонни гейларни қирғин қилишда айблаб Халқаро жиноий судга мурожаат қилишди.

Улар Чеченистон Президенти Рамзан Қодиров ва давлат расмийларини "гейлар геноциди" ва "таъқиб тўлқини"да айблашмоқда.

XS
SM
MD
LG