Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:06

Абдурашид Дўстумнинг самолёти Афғонистонда қўна олмади


Афғонистон вице-президенти Абдурашид Дўстум
Афғонистон вице-президенти Абдурашид Дўстум

Афғонистон Вице-президенти Абдулрашид Дўстум 18 июл куни кечқурун ватанига қайтган, лекин унинг шахсий самолёти Мозори Шарифга қўниш учун рухсат олмаган. Бу ҳақда НАТО маълумот берди.

63 ёшли генерал, ўзбеклар сардори ва унга яқин бир неча одам анчадан бери тергов остида. Улар яна бир ўзбек лидери Аҳмад Ишчини қийноққа солганликда ва зуғум ўтказганликда айбланмоқда.

Дўстум учун ватан дарвозаси ёпиқми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:33 0:00
Бевосита линк

Дўстум икки ойдан бери Туркияда эди. У ерга даволаниш учун борганини айтади. Бошқалар гумон қилишича эса, Президент Ашраф Ғани унга терговдан қочиш учун атайлаб ижозат берган.

“Генерал Дўстум Мозори-Шарифга қўна олмади", - дея тасдиқлайди НАТО сўзловчиси Билл Салвин "Америка Овози" билан мулоқотда.

“Рухсат НАТОдан келмайди, шу боис биз ҳеч нарса қила олмадик", - дейди Салвин.

НАТО маҳаллий ҳарбий куч малакасини оширади, тайёрлайди, тузумга ёрдамлашади, бироқ ички сиёсатга аралаша олмайди.

Авиация раҳбарияти Дўстумнинг самолёти Кобулга келсин дея буюрган лекин у Туркманистон томон учган.

Дўстумнинг одамларига кўра, самолётда Дўстумнинг ўзи бўлмаган, у ҳали ҳам Туркияда.

Афғон ҳукумати лом-мим демайди.

Дўстум яқинда янги коалиция тузган. Бу борада у Туркиядан туриб эълон қилган. Алянсга ҳукуматдан норози кучлар кирган лекин уларнинг айримлари ҳамон амалдаги раҳбариятда.

Тергов ҳозирда якунланиб, иш судга оширилган.

Халқаро ҳамжамият Президент Ғанини адолатни таъминлашга ундаб, унинг қўли остидаги арбобларни қонунни ҳурмат қилмаётганликда танқид қилиб келади. Дўстум олдин ҳам қатор жиноятларда, хусусан уруш жиноятларида гумон қилинган. Ҳуқуқ ташкилотлари уни жазо тортинг, дея бонг уриб келади.

Афғонистонни яқиндан қувватлаб келаётган АҚШ ҳукумати назарида урушдан тинкаси қуриган ва янги жамият барпо этилаётган мамлакатда қонундан ҳеч ким устун эмаслиги исботланиши лозим.

Шимолий вилоятларда катта нуфузга эга Дўстум унга нисбатан ҳар қандай айблов ва гумонларни инкор этади.

Ғани дейдики, Дўстумнинг Туркияга сафари бош прокурор рухсати билан қилинган, генералнинг муолажа учун четга чиқишга ҳаққи бор.

"Америка овози"дан.

XS
SM
MD
LG