Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:26

Шавкат Мирзиёев бугун Ангрен шаҳрига борди.


Бу ҳақда хабар қилган ЎзА агентлигига кўра, давлат раҳбари Ангрендаги йилига 100 минг погон метр конвейер лентаси, 200 мингта қишлоқ хўжалиги техникаси шинаси, 3 миллион дона автомобиль шинаси ишлаб чиқариш режалаштирилган ишлаб чиқариш лойиҳаси ижросининг бориши билан танишди.

“Завод ишга тушгач, 1 минг 200 га яқин киши иш билан таъминланади. Ёшлар замонавий технологияларни эгаллаб, малакали кадр бўлиб шаклланади. Ҳозиргача 68 мутахассис Хитойда малака ошириб қайтди”, деб ёзди ЎзА.

Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 26 октябрдаги фармонига мувофиқ ушбу ҳудудга «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси мақоми берилган эди.

XS
SM
MD
LG