Линклар

Шошилинч хабар
16 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:33

Умида Аҳмедова: Тошкентда илк кўргазмам хусусий галерея журъати билан очилди


Умида Аҳмедова ZERO LINE хусусий арт-галереясида очилган ўз кўргазмасида
Умида Аҳмедова ZERO LINE хусусий арт-галереясида очилган ўз кўргазмасида

Тошкентда таниқли кинодокументалист ва фотограф, Ўзбекистон кинематографлар уюшмаси аъзоси Умида Аҳмедова кўргазмаси бошланди. Марҳум президент Ислом Каримов замонида тақиқланган ижодкор илк кўргазмасининг хусусий галерея жасорати билан ташкил қилинганини айтмоқда.

"Беғубор осмон" номи остидаги кўргазма ZERO LINE хусусий арт-галереясида 24 июн куни бошланди - 26 августга қадар давом этади.

Кўргазма очилиш маросими олдида Озодлик саволларига жавоб берган Умида Аҳмедова буни хусусий арт-галерея раҳбариятининг журъати маҳсули, деб баҳолади.

- Шу пайтгача менга ҳеч ким сизнинг ишларингиз тақиқланган, деб айтмаган. Менимча, авваллари амалдорларнинг ўзлари қўрқишарди, менинг кўргазмамни очишга жураъти етмаган. Ҳар ҳолда менининг ишим тақиқлангани ёки тақиқланмагани ҳақида менда маълумот йўқ. Бу ZERO LINE​ хусусий галереясининг ташаббуси - бу факт. Албатта, мамлакатда раҳбарият ўзгариб, анча яхши ўзгаришлар бўлаяпти, яхши ўзгаришлар сезиляпти. Балки, ҳали яна кўргазмаларим бўлар, деб умид қиламан, - дейди Умида Аҳмедова.

Қуйида ижодкор билан суҳбатни тингланг:

Тошкентда таниқли фотограф Умида Аҳмедова кўргазмаси бошланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:13 0:00
Бевосита линк

Бунга қадар Умида Аҳмедованинг шахсий кўргазмалари Фарғона шаҳри, хорижда Копенгаген, Нижний Новгород, Ростов-Дон, Тбилиси каби шаҳарларда бўлиб ўтган.

Аҳмедова "Пресс Фото Россия-2004" танловида "Марказий Осиёда замонавий фотография" номинацияси ғолиби, Москвада 1985 йилда Ғалабанинг 40 йиллиги муносабати билан ўтган танловда кумуш медал соҳиби бўлган.

Умида Аҳмедованинг "Аёллар ва эркаклар: тонгдан шомгача" фотоалбоми, "Бокиралик юки" ҳужжатли филмлари ҳам катта шуҳрат қозонган.

2016 йилда эса ижодкор Вацлав Ҳавел номидаги халқаро мукофотни ижодий норозилик ифодаси учун қозонган эди.

Умида Аҳмедова 2010 йили суратлари ва ҳужжатли фильмларида "ўзбек халқига туҳмат ва уни ҳақорат қилганлик"да айбланиб, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-банди ва 140-моддаси бўйича жавобгарликка тортилган, кейинроқ амнистия акти билан жавобгарликдан озод қилинган.

2014 йилда эса Аҳмедова, унинг ўғли ва яна бир неча нафар фаол Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси олдида Евромайдонни қўллаб-қувватлаб акция ўтказгани учун Тошкент суди тарафидан катта миқдорда жаримага тортилган.

Шу йил Тошкентда Умида Аҳмедованинг фотосуратларини “Бир макон” фотокўргазмасида намойиш этиш ҳам тақиқланган эди.

Болғали қишлоғи ҳаётидан лавҳалар

XS
SM
MD
LG