Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:03

Сафед Булон - Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги ажойиб қишлоқ

Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Сафед Булон қишлоғи Ўзбекистоннинг Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани билан чегарадош. Сафед Булонда истиқомат қилувчи 7 минга яқин аҳолининг 90 фоиздан ортиғини ўзбеклар ташкил қилади.

Қишлоқ аҳолиси асосан дехқончилик ва устачилик билан тирикчилик қилади. Устачилик ички миграция орқали бўлади. Яъни усталар асосан қўшни вилоят ва қишлоқларда ишлашади. Аҳоли ўз томорқасида оз миқдорда бўлсада жўҳори, кунгабоқар, буғдой ва картошка етиштиради.

Уларнинг энг катта муаммоси сув етишмовчилиги бўлиб ҳисобланади.
Сафед Булон Ўзбекистоннингнинг Фарғона водийси, асосан, Наманган вилояти аҳолиси орасида муборак зиёратгоҳлардан бўлиб ҳисобланган.

Қишлоқдаги асосий зиёратгоҳ Ислом динининг Марказий Осиёга ёйилишига асос солган Шох Фозил мақбараси бўлиб ҳисобланади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG