Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:23

Страсбург суди: Али Ферузни, иши судда экан, Ўзбекистонга чиқариб юбориш мумкин эмас


Али Феруз
Али Феруз

“Новая газета” мухбири Али Ферузнинг иши Страсбургдаги судда кўрилиши давомида уни Ўзбекистонга чиқариб юбориш мумкин эмас.

Шу мазмундаги талабномани Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг Россия маъмурлари номига жўнатгани тўғрисида “Мемориал” инсон ҳуқуқлари маркази юридик директори Кирилл Коротеев Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилди.

Сешанба куни Москванинг Басманний туман суди “Новая газета”нинг Али Феруз тахаллусга эга ва келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган журналисти Худойберди Нурматовни Россиядан депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

2 август куни Али Феруз суд қарори ортидан ўз жонига қасд қилгани, аммо журналистни суицидни охирига етказишдан суд ижрочилари тўхтатиб қолгани хабар қилинган эди.

Ўзбекистон ватандоши экани айтилаётган Худойберди Нурматов март ойида миграция қонунчилигини бузганликда айбланиб Москвада қўлга олинган эди. У тез орада ҳибсдан озод қилинган. Журналист Ўзбекистонга қайтадиган бўлса у ерда уни террорчи ташкилотга аъзоликда айблашлари мумкинлигини иддао қилмоқда.

Россия ҳукумати Али Ферузга вақтинчалик бошпана беришдан бош тортган.

XS
SM
MD
LG