Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:32

"Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди"


Исмат Хушев
Исмат Хушев

Ўзбекистон президенти 2 август куни ўтказган видеоселектор йиғилишида прокуратурлар корпусини кескин танқид қилди.

Шавкат Мирзиёев "эски ахлат тизим"дан қолган прокурорларнинг ўзлари "энг катта ўғри" эканлигини таъкидлар экан, агар ҳалол ишламаса, қолган прокурорларни ҳам ишдан четлатишини айтди.

Озодликка етиб келган аудиоёзувда Ўзбекистон президенти очиқчасига прокурорларни ёмон кўришини айтади:

“Сен дунёқарашингни ўзгартирмасанг эртага кеч бўлади, шуни билгин сен. Сенга ўн кун срок, менга сенинг қадамларинг барибир ёқмаяпти. Битта ўзинг қолдинг, ҳаммани обташадим мен. Мен ўзи прокурор деган одамни, кечирасизлару, жуда ёмон кўраман. Буни очиқча айтяпман, нимага десангиз мен район ҳокими бўлганман, вилоят ҳокими бўлганман, бу ноинсофларни ғўддайишини, прокурорча бўлиб дарров юриши ўзгариб қолишини, одамни менсимасини жуда яхши биламан. Жуда яхши биламан, вой бўўўўўўўй...., дейди президент прокурорлар ишига баҳо бераркан.

Шавкат Мирзиёев бошлаган ислоҳотларга, Канадада яшаётган журналист Исмат Хушевга кўра, тўсқинлик қилишни истаганлар Ўзбекистон ҳукуматида йўқ эмас.

"Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди," дейди OzodNazar рукнида фикр билдирган журналист.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:50 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG