БМТ Хавфсизлик Кенгашида 5 август куни Шимолий Кореядан денгиз махсулотлари, кўмир, темир-терсак ва бошқа махсуотлар сотиб олиш ҳамда мазкур мамлакат ишчи мигрантларини ишга қабул қилишни чекловчи резолюция овозга қўйилади.
Пхеняннинг қитъалараро учадиган баллистик ракеталарини синовдан ўтказганига жазо тариқасида қабул қилинаётган мазкур резолюцияни Шимолий Кореянинг ҳимоячилари Россия ва Хитой ҳам маъқуллаши кутиляпти.
Шимолий Корея БМТ томонидан тақиқланган ракеталар синовини давомли равишда ўтказиб келиши халқаро хавотирни кучайтирган ва АҚШ билан муносабатларни таранглаштирган.
Янги учирилган ракеталар тури ҳамон ўрганилмоқда, аммо таҳлилчилар бу сафарги ракеталар олдингиларидан узоқроқ масофага уча олишини айтишмоқда.