Линклар

Шошилинч хабар
03 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:54

Анвар Назир: Яна кириллга қайтиш фалокат бўлади


Ўзбекистонлик таҳлилчи Анвар Назир Озодлик билан суҳбатда ўзбек тилини яна кирилл алифбосига қайтариш фалокатга олиб келишини таъкидлади. "Чунки ўзини алифбосини ўзгартирадиган тил оҳири йўқолиб кетади", - деди таҳлилчи.

Бундан аввал ўзбекистонлик адабиётшунос Шуҳрат Ризаев мамлакат раҳбарига мурожаат этиб лотин алифбоси ўзбек тили табиатига унчалик мувофиқ эмаслиги, учинчи ўн йиллик тўлиб боряптики, кўпчилик ҳануз бу ёзувга мослаша олмаётганини айтган ва кириллни – асосий, лотинни иккинчи алифбо сифатида қонунлаштиришни таклиф этган эди.

Бугун ОзодНазар эшиттиришида таҳлилчи Анвар Назир бу таклиф борасидаги ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Анвар Назир билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:37 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG