Линклар

Шошилинч хабар
29 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:58

Президент Атамбаев Бош вазир Арипов билан учрашди


Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қирғиз-ўзбек ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси катта эканлигини таъкидлаб ўтди ва Абдулла Ариповнинг ташрифи “икки томонлама муносабатларни дўстлик ва яхши қўшничилик анъаналари, ўзаро манфаатли шериклик асосида янада ривожлантиришга янги туртки беришига” ишонч билдирди.

Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев билан учрашуви тўғрисидаги хабарида Қирғизистон Президенти матбуот хизмати маълум қилди.

Айтилишича, томонлар соҳалардаги ҳамкорлигига алоқадор долзарб масалаларни муҳокама этишди.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 16 август куни эрталаб Бишкекка расмий сафар билан келди.

“Манас” аэропортида Ўзбекистон бош вазирини Қирғизистон бош вазири Сўўрўнбай Жээнбеков кутиб олди.

Ўзбекистон бош вазири ташрифи доирасида Иссиқкўл вилоятининг Чўлпонота шаҳрида ўзбек-қирғиз чегарасини аниқлаш бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги музокаралари ҳам ўтказилади.

Бундан ташқари икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг ҳам навбатдаги йиғилиши ўтказилади.

XS
SM
MD
LG