Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:38

Бухоро вилоят ҳокими пахта теримида мажбурий меҳнатдан фойдаланилмаслигини расман билдирди


Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев жорий йил пахата теримига ҳеч ким мажбурий равишда жалб этилмаслигини расман маълум қилди.

Кун уз сайтининг 17 август куни хабар беришича, Халқаро пресс клубнинг Бухорода ўтказилган сайёр йиғинида модератор вилоятда пахта йиғим терим мавсумида ўқитувчилар ва бошқа бюджет соҳаси ходимларининг мажбурий меҳнатидан фойдаланиш масаласи бўйича савол берган. Бу саволга жавобан Ўктам Барноев:

- Аввало, пахта терими ҳеч ким учун мажбурий эмас. Бу йил деҳқонларимиз ажойиб меҳнат меҳнат қилишган. Ҳосилни йиғишда қатнашиш ихтиёрий бўлади. Терган пахтасига пулни ўша куниёқ оладиган қиламиз. Бухоронинг барча жойида ана шу тартиб жорий этилади, - деб жавоб берган.

12 август куни Озодлик радиосига бухоролик ўқитувчилардан бири вилоят мактаб ўқитувчилари бу йилги пахта теримида қатнашиш учун тилхат ёзиб беришга мажбурланаётгани ҳақида маълум қилган эди. Бироқ вилоят расмийлари Озодлик радиосига бу маълумотни рад этиб, ўқитувчилар пахта теримига чиқарилмаслигини айтган.

XS
SM
MD
LG