Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:48

Президент Мирзиёев пиёз, саримсоқпиёз ва бошқа сабзавотларга доир қарор имзолади


21 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти "2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштириш, экиш учун талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Бу ҳақда хабар қилган Президент матбуот хизматига кўра, қарордан мақсад аҳолини эрта баҳорда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондириш, бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш учун 2017 йил август-сентябрь ойларида пиёз ва саримсоқпиёз экинлари ҳамда ноябрь-декабрь ойларида сабзавот экинларининг экспортбоп ва юқори ҳосилли навларини тўқсонбости усулида қисқа муддатларда экиш, агротехника тадбирларини ўз вақтида ўтказиш, уларга талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини етказиб беришдир.

Ҳужжатда қарор ижросини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб қўйилган.

XS
SM
MD
LG