Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:37

Меҳнат вазирлиги пахта теримида мажбурий меҳнат тақиқланиши тўғрисида огоҳлантирди


Ўзбекистон ҳукумати 2017 йил пахта теримига ўқитувчилар ва шифокорларни жалб қилишни таъқиқлади. Бу ҳақдаги огоҳлантирув Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги расмий сайтида эълон қилингани тўғрисида 22 август куни Sputnik нашри хабар берди.

"2017 йилги пахта терими мавсумида балоғатга етмаган ёшларни ҳамда меҳнат вазифасини ўтаётган тиббиёт ва маориф соҳалари ходимларини жалб қилиш мутлақ ман этилади, дейилган хабарда”, деб ёзади Sputnik.

Хабарда таъкидланишича, Вазирлар Маҳкамасининг пахта теримида мажбурий меҳнатдан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги қарори 8 август куни чиқарилган.

Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатдан фойдаланилаётгани тўғрисида кўп йиллардан бери халқаро ташкилотлар ва ҳуқуқ фаоллари хабар бериб келади. Бунинг ортидан дунёнинг 150 дан ортиқ йирик ширкати ўзбек пахтаси ва ундан тайёрланган маҳсулотларга байкот эълон қилган эди

XS
SM
MD
LG