Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:56

АҚШда ҳибс қилинган ўзбекистонлик Аброр Ҳабибов террорчиларга кўмак кўрсатганини тан олди


АҚШда қўлга олинган ўзбеклар судга олиб келинган пайтда чизилган сурат, Нью-Йорк, 2015 йил, 25 февраль.
АҚШда қўлга олинган ўзбеклар судга олиб келинган пайтда чизилган сурат, Нью-Йорк, 2015 йил, 25 февраль.

Қўшма Штатларда ноқонуний равишда яшаб келган Аброр Ҳабибов "Ислом давлати" террор гуруҳига ёрдам беришни режалаганлик юзасидан билдирилган айбловларни тан олди. Аброр Ҳабибов Нью-Йоркда террорчиликда айбланиб ҳибс қилинган ва ўз ишлари судда кўриб чиқилишини кутаётган учинчи ўзбекистонликдир.

Аброр Ҳабибов ўзига билдирилган айбловларни тан олгани тўғрисида “Америка овози” радиоси 30 август куни хабар берди.

Маълумотда айтилишича, 32 ёшли Аброр Ҳабибов прокурор билан келишган ҳолда ўз айбини тан олган.

Федерал прокуратура ҳужжатларида қайд этилишича, Ҳабибов қозоғистонлик Аҳрор Саидаҳметовни Туркия орқали Суриядаги террористлар сафига юбориш учун ҳомийлик қилмоқчи бўлган, шунингдек, унга қурол харид қилиш учун ёрдамлашмоқчи бўлган.

Аброр Ҳабибов Америкага 2006 йилда қонуний равишда кириб келган, бироқ визаси битгандан кейин у АҚШда ноқонуний равишда ишлаган. Ҳабибов АҚШнинг шарқий штатларида савдо билан шуғулланган, бир неча дўконларни юритган.

Озодлик радиоси 2015 йилнинг февраль ойида “Ислом давлати” гуруҳига кўмак беришга уринишда гумонланиб, ўзбекистонлик Дилҳаёт Қосимов, Абдурасул Жўрабоев, Аброр Ҳабибов ва қозоғистонлик Аҳрор Саидаҳметовлар қўлга олингани ҳақида хабар берган эди.

АҚШ прокурорларига кўра, 19 яшар Саидаҳметов ва 24 яшар Жўрабоев Туркия орқали Сурияга ўтиб, “Ислом давлати” гуруҳига қўшилишни режалаганлар.

Ўшанда Аброр Ҳабибов шериги Акмал Зокиров билан уларнинг йўл ҳаражатларини қоплаш учун пул тўплаганликда айбланаётгани маълум қилинганди.

Ҳабибов билан бир қаторда қўлга олинган Абдурасул Жўрабоев 2015 йилда, Саидаҳметов эса шу йил бошида айбига иқрор бўлган. Уларга нисбатан суд ҳали жазо чоарсини белгиламади.

Нью-Йоркда террорчиликда айбланиб ҳибсда сақланаётган ва суд ишини кутаётган яна уч ўзбекистонлик бор.

Бундан аввал ва кейин ҳам АҚШда радикал ҳаракатларда айбланиб бир қатор ўзбекистонликлар қўлга олинган эди.

2016 йилнинг январида Ўзбекистонлик қочқин Фазлиддин Қурбонов АҚШда ҳарбий академияга ҳужум қилишни режалаганликда айбланиб, 25 йилга озодликдан маҳрум этилди.

2012 йил 13 июль куни АҚШнинг Бирмингем округидаги Федерал суд ҳакамлари президент Барак Обамани ўлдирмоқчи бўлганини тан олган 22 яшар ўзбекистонлик Улуғбек Қодировни 15 йилга озодликдан маҳрум қилди.

2012 йилнинг 21 январь куни Чикагода 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси Жамшид Мухторов ҳибсга олинди. Мухторов "Исломий жиҳод иттифоқи"га аъзоликда айбланиб, ҳибсда сақланмоқда.

2012 йилнинг мартида Филадельфия шаҳрида яна бир ўзбекистонлик - Бахтиëр Жумаев террорчиликка алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинган эди.

XS
SM
MD
LG