Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:08

OzodDayjest: Тошкентда порахўр "ГАИ" ходими қўлга олинди


Ҳужжат текшираётган милиционерлар. Мазкур иллюстратив суратнинг мақола қаҳрамонларига алоқаси йўқ.
Ҳужжат текшираётган милиционерлар. Мазкур иллюстратив суратнинг мақола қаҳрамонларига алоқаси йўқ.

Тошкентда “ГАИ” ходими 450 доллар пора билан ушланди. Тошкентда “ГАИ” ходими 450 доллар пора билан ушланди. Жорий ҳафта матбуот мана шу ҳақда хабар берди.

Тошкентда “ГАИ” ходими 450 доллар пора билан ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси инспектори Суннатилла Юсупжанов 450 доллар пора олаётганда ушланди (“Постда”, 26 август).

М. Зупаров исмли ватандош ҳайдовчилик ҳуқуқидан 2 йилга маҳрум этилган танишига ҳайдовчилик гувоҳномасини тез муддатда қайтариб олишда ИИБ вакилидан ёрдам сўрайди.

С. Юсупжанов ҳайдовчилик гувоҳномасини муддатдан олдин тиклаб бериш эвазига 450 доллар пора талаб қилади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги расмийси кўрсатилган миқдордаги пулни олаётганда қўлга туширилган.

Қайд этилишича, эл-юрт тинчлигига хизмат қилишга қасамёд қилган С. Юсупжанов шарафли ички ишлар соҳасига номуносиб эканини кўрсатган.

Қашқадарёда ўғрилар томонидан юқори босимли газ қувури тешилиши оқибатида портлаш хавфи юзага келди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида бир гуруҳ ўғрилар “Шўртаннефтгаз” ширкатига газ ва газ конденсати етказиб берувчи юқори босимли газ қувурини тешиб “қайнарбулоқ” ҳосил қилди.

“Ҳуқуқ” нашри хабарига кўра, ўғрилар катта миқдор газни ўмараётганда қўлга олинган.

Юқори босимли қувур тешилиши натижасида ҳосил бўлган очиқ фаввораларда портлаш хавфи юзага келган. Кечаю кундуз навбатчилик орқали портлаш ва ёнғиннинг олди олинган.

Маҳкама жараёнида ўғрилар жиноятнинг оқибатини тушунмасдан содир этганини айтган. Прокуратура нашри халқ мулки бўлган бойликларга кўз олайтириш хиёнат эканини эслатиб ўтган.

XS
SM
MD
LG