Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:58

"Қора бозор"да доллар нархи банкдагидан ўзиб кетди

2017 йилнинг 5 сентябридан Ўзбекистонда конвертация очилди. Озодлик муштарийлари билан биргаликда 5 сентябрь куни Ўзбекистон валюта қора бозори ва пул-товар муносабатларининг эркин конвертацияга ўтиш вазиятини кузатамиз.

14:26 8.9.2017

Андижонлик тадбиркор: "Қора бозор"да ҳар куни облава

Андижоннинг "Эски шаҳар" бозорида савдо қилувчи тадбиркор Бунёдбек "қора бозор"да куч ишлатар тизимлари ходимларининг ҳар кунги рейдларига қарамай доллар банклардагига қараганда ошиб кетганини айтди.

Андижонлик тадбиркор Бунёдбек: "Қора бозор"да доллар банкдагидан ўзиб кетди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:41 0:00
Бевосита линк

15:45 8.9.2017

Банкларда рубл, танга, сомониларни алмаштириб бўлмаяпти

Ўзбекистондаги банклар фақат АҚШ доллари, Евро, Британия фунт стерлинги, Швейцария франки ва Япония йенасини оляпти, лекин Россия рубли, Қозоғистон тангаси ёки Тожикистон сомонисини олмаяпти. Ўзбекистон банкларида Россия рубли эркин конвертация қилинадиган пул сифатида киритилмаган.

16:33 8.9.2017

"Яшасин Банк!"

Facebook тармоғининг Дима Қаюм исмли фойдаланувчиси конвертация очилганининг фойдаси ҳақида ёзди.

XS
SM
MD
LG