“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси матбуот хизматининг хабар қилишича, компания 5 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикасидан барча йўналишлардаги ўз рейсларига авиачипталарни миллий валютада сотишни бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 5 сентябрдан бошлаб, 1 АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатини 4210 сўмдан 8100 сўмга туширди.
Ўзбекистон Марказий банки ўз қарорини президент Мирзиёевнинг “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ортидан қабул қилди ва миллий сўм қадрини қарийб икки бараварга девальвация қилди.