Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:17

Татаристон расмийлари: Мактабларда татар тили дарслари бекор қилинмайди


Татаристон парламенти қўмитаси республика мактабларида татар тилини ўқитиш масаласини муҳокама қилди.
Татаристон парламенти қўмитаси республика мактабларида татар тилини ўқитиш масаласини муҳокама қилди.

Татаристон расмийлари республика мактабларида татар тилини ўқитиш бекор қилинишига қарши.

Расмийларнинг ушбу билдирувига президент Владимир Путиннинг Россиядаги миллатлар тиллари ҳақидаги шарҳлари туртки бўлди.

7 сентябрь куни Татаристон Таълим вазирлиги эълон қилган билдирувда бундай чақириқлар “федерал ва ҳудудий қонунларга зид бўлиб, ота-оналар хато ўйлашларига сабаб бўлади”, дейилади.

Путин июль ойида Марий Эл Республикасига қилган ташрифи давомида этник руслар маҳаллий тилларни ўрганишга мажбурланаётганига шама қилган эди.

Орадан бир ой ўтиб, президент федерал прокурорларга асосан бошқа миллатлар яшайдиган республикларда этник руслар маҳаллий тилларни ўрганишга мажбурланаётгани ёки йўқлигини аниқлашни буюрди.

Бунинг ортидан Татаристонда рус ота-оналар мажбурий татар тили дарслари бекор қилинишини талаб қилиб, намойишга чиқди.

Аммо республика таълим вазирлиги татар тилини ҳимоя қилиб чиқмоқда.

Вазирлик билдирувида Россия конституцияси Россия Федерацияси таркибига кирувчи республикларига ўз тилларига эга бўлиш ҳуқуқини бериши, Татаристоннинг ўз конституцияси ҳамда давлат тиллари бўйича қонунига биноан, рус ва татар тилларини ўрганиш мажбурий эканлиги айтилади.

XS
SM
MD
LG