Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:13

Оксана Чусовитина саккизинчи бор Олимпиадада қатнашмоқчи


42 ёшли ўзбекистонлик спорт гимнасти Оксана Чусовитина 27 сентябрдан 9 октябргача Канаданинг Монреал шаҳрида бўлиб ўтадиган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионатида қатнашиш ниятида.

- Бу чемпионатда қатнашаман, чунки Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиадага тайёрланишга қарор қилдим. , — деб ёзди Чусовитина ўзининг Твиттер саҳифасида.

Бугунги кунда жаҳоннинг уч марта чемпиони ва Европа чемпиони бўлган Оксана Чусовитина еттита Олимпиадада қатнашган гимнастика тарихидаги ягона спортчидир.

У ўтган йили Рио Олимпиадасида қатнашганида 41 ёшида эди.

Чусовитина олимпиадаларда қатнашган энг ёши улуғ гимнастикачи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига ҳам кирган.

Навбатдаги Ёзги Олимпиада ўйинлари 2020 йилда Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG