Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:01

Россия, Туркия ва Эрон Сурияда ўт очишни тўхтатиш зонаси юзасидан келишувга эришди


Россия, Туркия ва Эрон Сурияда ўт очишни тўхтатиш зонаси юзасидан ўзаро бир битимга келди. Келишилган зонада ўт очишни тўхтатиш режимига 6 ой давомида риоя қилиниши лозим, бироқ бу муддат узайтирилиши мумкин.

Остонада Россия, Эрон ва Туркия иштирокида бўлиб ўтган Сурия бўйича тинчлик музокараларининг олтинчи раундида қабул қилинганқўшма баёнотга кўра, ўт очишни тўхтатиш зонасига Дамашқ вилоятининг шимолий қисми, Идлиб, Хомс, Латакия, Алеппо, Хама вилоятлари киради.

Туркия оммавий ахборот воситаларининг тасдиқланмаган маълумотларига қараганда, Идлиб зонаси (бу ҳудуднинг бир қисми Ал-Қайдадан ажралиб чиққан Жабҳат ал-Нусра жангарилари назорати остида) учга бўлинади: Туркия ҳарбийлари ва Суриянинг мўътадил мухолифати отрядлари шимоли-ғарбий ҳудудларни, Сурия ҳукумат кучлари ва Эрон отрядлари жануби- шарқни ва Россия кучлари иккала ҳудуд ўртасини назорат қилади.

XS
SM
MD
LG