Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:37

Вазн йўқотишда шакарсиз ичимликлардан кўра сув кўпроқ самара беради


Яқинда ўтказилган изланиш натижаларига кўра, 2-типдаги диабетга чалинган аёллар вазн йўқотишида калорияси оз бўлган шакарсиз ичимликлардан кўра оддий сув кўпроқ натижа беради.

Ноттингем университети ҳамда Теҳрон тиббиёт университети ўтказган изланиш натижалари “Диабет, семизлик ва метаболизм” журналида чоп этилди.

Изланишда 81 нафар 2-типдаги диабетга чалинган аёллар қатнашган.

Изланиш натижалари 24 ҳафта давомида тушликдан кейин сув ичган аёллар калориясиз ичимлик ичган аёлларга солиштирганда ўртача 1,16 кг кўпроқ вазн йўқотганини кўрсатди.

Қолаверса, сув ичган аёлларда инсулинга нисбатан таъсирланувчанлик ошган.

Шу сабаб изланиш муаллифлари вазн йўқотишга ҳаракат қилаётган семиз аёлларга калориясиз ичимликлар ўрнига оддий сув ичиши тавсия қилишди.

XS
SM
MD
LG