Ўзбекистонда 1 октябрдан қўлда терилган пахта хом ашёсининг 1 килограмми учун 1 октябрдан бошлаб 500 сўмдан тўлов тарифи белгиланди.
Машинада терилган пахта хом ашёсининг 1 тоннаси учун эса 260 000 сўмдан тўлаш тўғрисидаги таклиф маъқулланди.
Ҳозир Ўзбекистонда қўлда терилган бир кило пахта учун 450 сўм, яъни қарийб 0,05 цент тўланади.
Бундай чора пахта теримчиларини рағбатлантириш ва кўпроқ теримчини жалб этиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Ўзбекистонда талаба, ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари пахтадан қайтарилгач кўплаб вилоятларда улар ўрнини тўлдириш билан боғлиқ муаммо вужудга келган.
Айрим ҳокимликлар пахтага теримчиларни жалб этиш учун уларга имтиёзли кредитлар ва арзон уйларни таклиф этмоқда.
Андижон ҳокими эса теримчилар пахтани яхши терса қишда уйларига газ беришни ваъда қилди.