Ўзбекистон раҳбари сўнгги 18 йил ичида илк бор давлат ташрифи билан Туркияга борди
Президент Шавкат Мирзиёев 25 октябр куни Туркияга икки кунлик расмий ташрифини бошлади. Бу Ўзбекистон давлат раҳбарининг сўнгги 18 йилда Туркияга илк сафаридир. Ўзбекистоннинг аввалги президенти Ислом Каримов вафоти ортидан Анқара ва Тошкент ўртасида борди-келдиларнинг жонлангани кузатилмоқда.