Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:37

Жасурбек Ибрагимовнинг ўлимида айбдор деб топилган ўқувчи устидан ҳукм ўқилди


Жасурбек Ибрагимов
Жасурбек Ибрагимов

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман суди душанба куни Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси Исломбек Тўлагановни 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Тўлаганов жорий йил майида курсдоши Жасурбек Ибрагимовни калтаклагани ва у оқибатда ўлгани учун суд томонидан айбдор, деб топилди.

Исломбек Тўлаганов жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, жорий йил июни бошида қамоққа олинган эди. Бу ҳақда Бош прокуратурнинг ўша вақтдаги баёнотида айтилган. Баёнотда бундай дейилган:

"3 май куни П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи 2-босқич талабаси, 1999 йилда туғилган Ибрагимов Жасурбек Махаммаджон ўғли тан жароҳати олиб, Тошкент шаҳар 2-сон болалар жарроҳлик шифохонасига ётқизилган ва олган тан жароҳатлари натижасида 1 июнь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида вафот этган", дейилган эди Бош прокуратура баёнотида.

Жасурбекнинг онаси ўғлининг ўлими юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари зарур чораларни кўрмаётганидан президент Мирзиёевга мурожаат қилганидан сўнг мазкур ишни Бош прокурор Ихтиёр Абдуллаев шахсий назоратига олгани хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG