Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:35

Қирғизистон қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазиятдан жабр кўраётганларга ёрдам кўрсатади


10 октябрь куни Қозоғистон божхона текширувини кескин кучайтиргани ортидан ўзаро чегара пунктларида юк машиналари узундан-узун навбати юзага келди.
10 октябрь куни Қозоғистон божхона текширувини кескин кучайтиргани ортидан ўзаро чегара пунктларида юк машиналари узундан-узун навбати юзага келди.

Қирғизистон ҳукумати қирғиз-қозоқ чегарасида назорат кучайтирилгани туфайли жабр кўраётган ширкат ва тадбиркорларга ёрдам бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

30 октябрь куни бош вазир Сапар Исақов чегарадаги вазият туфайли азият чекаётган шахслар солиқ тўламаслигини ва уларга бошқа енгилликлар берилишини билдирди.

10 октябрь куни Қозоғистон божхона текширувини кескин кучайтиргани ортидан ўзаро чегара пунктларида юк машиналари ва одамларнинг узундан-узун навбати юзага келди.

Чегарадаги бўҳрон Қирғизистоннинг президентликдан кетаëтган раҳбари Алмазбек Атамбаев Қозоғистонни президентликка номзод Бабановни очиқдан-очиқ қўллаш орқали ўз мамлакати ички ишларига аралашаëтганликда, президент Нурсултон Назарбоевни эса, ҳокимиятда ҳаддан ортиқ узоқ ўтирганликда айблагани ортидан юзага чиқди.

Аммо Қозоғистон томони бу икки воқеанинг бир-бирига алоқаси йўқлигини айтмоқда.

Ҳар икки мамлакат Россия, Беларус ва Арманистон билан бир қаторда Евросиё иқтисодий иттифоқининг аъзосидир.

XS
SM
MD
LG