Янги изланиш натижаларига кўра, ёмғир чувалчанги Марсдаги каби муҳитда кўпая олади. Биолог Вигер Веймлинк NASA дан олган сунъий Марс тупроғида чувалчанглар кўпайганини аниқлаган.
NASA Марс сайёрасига одам юборишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Фазогирларни Қизил сайёрага элтиш асосий масала, аммо уларнинг сайёрада кун кечириши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Сайёрада экин экиш мумкин ёки йўқлиги ҳали аниқланмаган.
Олимлар кейинги пайтда Марс муҳитида экин ўстириш устида бош қотириб келади. Улар ҳозиргача анча муваффақиятга эришдилар. Жумладан, улар картошка, ловия ва помидор навларини сунъий Марс тупроғига етиштиришга муваффақ бўлдилар.
Ёмғир чувалчанги (яна бир номи - лойхўрак) ўсимлик ўстиришда муҳим ўрин тутади, чунки улар органик моддаларни парчалайди. Шу сабаб Марсда экин ўстиришда улар қўл келиши мумкин.
Сунъий Марс тупроғида лойхўраклар ўзидан-ўзи кўпаймаган: тупроққа гўнг қўшилганидан кейингина натижага эришилган.