Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:30

Президент МХХни ислоҳ қилиш зарурати ҳақида гапирди


“Миллий хавфсизлик хизмати идоралари бугунги кунгача 26 йил аввал ҳукумат тасдиқлаган Низом асосида фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу Низомга чорак аср давомида тегилмаганлиги ва ҳар қандай оддий масала ҳам миллий хавфсизликка таҳдид деб баҳолаб келинганлиги ушбу идора ваколатларининг асоссиз кенгайиб кетишига сабаб бўлган.

Дунёнинг баъзи минтақаларида юзага келган нотинч вазият аҳоли миграцияси кучайишига, бу эса, ўз навбатида, терроризм ва экстремизм тарқалишига ҳамда бу иллатлар глобал муаммолардан бирига айланишига олиб келмоқда, деди Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида.

Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Айтилишича, давлат раҳбари шу муносабат билан “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тўғрисида”ги ва “Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни таклиф этган.

XS
SM
MD
LG