Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:44

Европа инсон ҳуқуқлари суди Али Ферузнинг аризасини қабул қилди.


Али Феруз
Али Феруз

Европа инсон ҳуқуқлари суди (ЕИҲС) Россияда чиқадиган “Новая газета”нинг Россиядан Ўзбекистонга чиқариб юборилиши кутилаётган мухбири Али Ферузнинг (Худойберди Нурматов) аризасини қабул қилди.

Бу ҳақда Страсбургдаги судда журналистнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган “Мемориал” инсон ҳуқуқлари ташкилотининг юиридик директори Кирилл Коротеев Фейсбукдаги саҳифасида хабар қилди.

ЕИҲС Россия маъмурларига Али Ферузнинг шахсий эркинлиги, дахлсизлиги ва қийноққа тутилмаслигига оид ҳуқуқлари бузилганми-йўқлиги тўғрисида сўров юборган. Москва 13 апрелгача жавоб бериши лозим.

Ҳақиқий исми Худойберди Нурматов бўлган Ўзбекистон ватандоши Али Феруз Россияда бир неча йилдан бери қочқинлик мақоми олишга ҳаракат қилиб келади. Лекин Россия ҳукумати унга қочқинлик мақоми беришдан бош тортган.

Али Феруз август ойи бошларида Россияда қонуний ишлаш тартибини бузганликуда айбланиб қўлга олинган эди. Журналист Ўзбекистонга қайтадиган бўлса, у ерда террор ташкилотига аъзоликда айбланиши мумкинлигини иддао қилмоқда.

Октябрь ойининг охирларида Али Феруз Андрей Сахаров номидаги "Жасорати учун" ордени билан мукофотланган эди.

XS
SM
MD
LG