Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 03:38

Мирзиëев "олтин каллалар"ни Ўзбекистонга қайтара оладими?


“Қурултой” эшиттиришининг бу галги мавзусини Ўзбекистон президентининг янги йил табриги белгилаб берди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек халқига янги йил табригида "давлатнинг халққа муносабати ўзгармоқда. Халқ деган тушунчанинг қадри юксалмоқда," деди.

У хориждаги ватандошларни билан "алоқаларни кенгайтиришга янада катта эътибор" қаратиш муҳимлигини таъкидлади.

Бу мурожаатдан бир кун олдин инсон ҳуқуқлари фаоли Суръат Икромов Ўзбекистон президентига мурожаат қилиб¸ таниқли шоир ва мухолифатдаги "Эрк" демократик партиясининг раиси Муҳаммад Солиҳни ватанга қайтаришни сўраган эди.

Ўз мактубида Суръат Икромов Ўзбекистон президенти зиммасига адолатни ўрнатиш каби тарихий бир миссия тушганини таъкидлайди:

"Бу мухолифат лидерини, бир шоирни, бир инсонни унинг сизу биз каби севган ватанига қайтариш миссияси! Ишонаманки, Муҳамад Солиҳнинг ватанга қайтиши, Ўзбекистоннинг ўтган аср 80-йиллар охирида соҳиб бўлган "демократик ўлка" имижининг қайтиши бўлади."

Озодликнинг “Қурултой” эшиттиришда қатнашган Икромов “Нега айнан Муҳаммад Солиҳнинг қайтиши муҳим?” деган саволга ҳам ойдинлик киритди.

- Муҳаммад Солиҳнинг ватанга қайтиши - 20 йил аввал Ўзбекистонни тарк эта бошлаган ва ҳанузгача давом этаётган хорижий сармоянинг Ўзбекистонга қайтиши демакдир. Ниҳоят, Муҳаммад Солиҳнинг юртимизга қайтиши миллий консенсус, миллий бирликка ташланган илк қадам, бу эса ўз навбатида, ўлкамиздаги сиёсий барқарорликка ва унинг тараққиётига ташланган қадамдир," деди ҳуқуқбон.

Мирзиëев “олтин каллаларни” Ўзбекистонга қайтара оладими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:40:28 0:00

Эшиттиришда қатнашган собиқ давлат мулозими Мирзо Анвар Ҳусаинов бу масаланинг ҳуқуқий тарафига эътибор қаратди:

- Судлар ўз қарорларини қайта кўриб чиқишлари зарур. Чет элда узоқ йиллардан буён яшаётган ва махсус хизматлар ва ички ишлар тизимлари томонидан тузилган "қора руйхат"ларга киритилган минг-минг ватандошларимиз зимасидаги асоссиз айблар олиб ташланиши керак," деди суҳбатдош.

Эшиттиришда таниқли журналист Шоҳида Ëқуб ва Иқтисод фанлари доктори Холназар Амонов ҳам иштирок этди.

XS
SM
MD
LG