Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:56

4 ўзбекистонлик Россияда газдан заҳарланиб нобуд бўлди


Crimea, Simferopol -ambulance , 10Nov2017
Crimea, Simferopol -ambulance , 10Nov2017

Бу ҳақда Рязань область, Ряжский район полициясига таяниб, aloqada.com сайтининг хабар қилишича, 11 январга ўтар кечаси Шереметьево қишлоғида Ўзбекистоннинг 4 ватандоши ис газидан заҳарланиб ўлган. Тергов бошқармасига кўра, қурбон бўлганлар маҳаллий фермада расман ишлаган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси маълумотларига қараганда ҳалок бўлганлар қуйидагилардир:

Самадов Панжи Норсоатович, 1966 йилда туғилган, Сурхондарё вилоят, Денов туманидан;

Пазилов Ўрмонжон Нумонович, 1966 йилда туғилган, Андижон вилоят, Жалақудуқ туманидан;

Мирзожонов Алижон Юлдошович, 1969 йилда туғилган, Андижон вилоят, Қўрғонтепа туманидан;

Хайитов Самат Илмуратович, 1981 йилда туғилган, Навоий вилоят, Навбаҳор туманидан

Бешинчи ўзбекистонлик Саидов Шерхон Мухаммадович (1990 йилда туғилган, Бухоро вилоят, Ғиждувон туманидан) Ряжский туман касалхонасида оғир аҳволда ётибди.

Айтилишича, Ўзбекистон элчихонаси ходимлари ёрдам кўрсатиш учун воқеа содир бўлган жойга жўнаб кетган.

XS
SM
MD
LG