Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:44

Қозоқ расмийси: Автобус ёнғинига оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш сабаб бўлган


Қозоғистон Ички ишлар вазири ўринбосари Ерлан Тургумбаев Ақтўбе вилоятида автобус ёнғинига оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш сабаб бўлганини айтди.

“Ёнғин сабаби бўйича асосий хулоса — оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш. Фожеа жойида оловли кавшарлагич (паяльная лампа) топилган. У бензинда ишлайди. Сўров ва текширув натижасида автобус ичида 5 литрли бензин солинган идиш бўлганлиги аниқланди”, — деди Тургумбаев.

Қозоғистон расмийсига кўра, ушбу хулоса тирик қолган йўловчилардан олинган маълумотларга асосланган.

Автобус двигатели ўчиб қолгани туфайли машина салони совиб қолган.

Йўловчилар исиниш учун оловли кавшарлагичдан фойдаланишган.

Кавшарлагич 2 соатдан ортиқ вақт давомида ишлаган.

"Табиийки, бундай ҳолда газ-бензинли қоришма ҳиди билан бутун салон тўлган. Тасодифан тўкиб юборилган бензиндан ёнғин чиққан ва у бир зумда, беш дақиқа ичида автобус ичида бўлган барча фуқароларнинг ҳаётини олиб кетган”, — деди Тургумбаев.

18 январ куни Самара-Чимкент йўлида автобус ёниб кетиши оқибатида уни ичида бўлган 52 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган эди. Беш нафари автобусдан чиқишга улгурганди.

Айни дамда қурбонлар жасадлари қолдиқлари Ўзбекистонга юборилган.

Уларнинг таналари геном экспертиза қилиниб, қариндошларига топширилади


XS
SM
MD
LG